https://sputniknews.uz/20221213/omskdan-uchgan-samolyot-tuman-sabab-namanganga-qona-olmadi-30692252.html
Омскдан учган самолёт туман сабаб Наманганга қўна олмади
Омскдан учган самолёт туман сабаб Наманганга қўна олмади
Sputnik Ўзбекистон
“Uzbekistan Airways” самолёти ноқулай об-ҳаво сабаб бошқа аэропортга йўналтирилди. 13.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-13T11:23+0500
2022-12-13T11:23+0500
2022-12-13T11:23+0500
жамият
аэропорт
самолёт
туман
тошкент
наманган
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/1b/30280902_128:0:1152:576_1920x0_80_0_0_2949cc2481ecab0ee4e7a85c145f5280.jpg
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Бугун эрталаб Омскдан (Россия) Ўзбекистон шарқидаги Наманганга учган “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси рейси туман туфайли Тошкентга йўналтирилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги Ўзбекистон пойтахти аэропорти вакилига таяниб, хабар берди.Унинг аниқлик киритишича, лайнернинг қўниши нормал режимда амалга оширилган. Ҳозир ҳаво шароити имкон берса, самолёт Наманганга учишга ҳозирланмоқда.“Uzbekistan Airports” АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, фақатгина Омскдан келган рейс Наманган аэропортига қўна олмай бошқа аэродромга йўналтирилмаган.Намангандаги метеорологик сабабларга кўра ҳаво кемаларини халқаро аэропортга қабул қилиш ва жўнатиш вақтинча тўхтатиб қўйилган.Хусусан, “Jazeera Airways” авиакомпаниясининг Қувайтдан Наманганга йўл олган J9645 рейси Қирғизистонга йўналтирилган. Самолёт Бишкек аэропортига маҳаллий вақт билан соат 09:31 да қўнган.“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг соат 05:50 га белгиланган HY9825 (Наманган – Сочи) рейсининг учиши эса кечиктирилган. Самолёт Наманган аэропортида об-ҳаво шароити яхшиланишини кутмоқда, шундан сўнг у белгиланган манзилга учиб кетади.Дубайдан маҳаллий вақт билан соат 01:20 да учиб келиши керак бўлган “Flydubai” авиакомпаниясининг FZ781/782 йўловчи рейси Намангандаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли учиш аэропортида об-ҳаво шароити яхшиланишини кутмоқда.Эслатиб ўтамиз, 12 декабрь куни Москвадан Қаршига учган самолёт қуюқ туман сабаб Самарқанд аэропортига қўндирилганди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/1b/30280902_256:0:1024:576_1920x0_80_0_0_c7731590de042de30a4a8509e18d546e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, аэропорт, самолёт, туман, тошкент, наманган
жамият, аэропорт, самолёт, туман, тошкент, наманган
Омскдан учган самолёт туман сабаб Наманганга қўна олмади
“Uzbekistan Airways” самолёти ноқулай об-ҳаво сабаб бошқа аэропортга йўналтирилди.
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Бугун эрталаб Омскдан (Россия) Ўзбекистон шарқидаги Наманганга учган “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси рейси туман туфайли Тошкентга йўналтирилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги Ўзбекистон пойтахти аэропорти вакилига таяниб,
хабар берди.
“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг HY-9810 Омск-Наманган рейси аэропортдаги қуюқ туман туфайли Тошкентга йўналтирилди”, - дейди манба.
Унинг аниқлик киритишича, лайнернинг қўниши нормал режимда амалга оширилган. Ҳозир ҳаво шароити имкон берса, самолёт Наманганга учишга ҳозирланмоқда.
“Uzbekistan Airports” АЖ матбуот хизматининг
маълум қилишича, фақатгина Омскдан келган рейс Наманган аэропортига қўна олмай бошқа аэродромга йўналтирилмаган.
Намангандаги метеорологик сабабларга кўра ҳаво кемаларини халқаро аэропортга қабул қилиш ва жўнатиш вақтинча тўхтатиб қўйилган.
Хусусан, “Jazeera Airways” авиакомпаниясининг Қувайтдан Наманганга йўл олган J9645 рейси Қирғизистонга йўналтирилган. Самолёт Бишкек аэропортига маҳаллий вақт билан соат 09:31 да қўнган.
“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг соат 05:50 га белгиланган HY9825 (Наманган – Сочи) рейсининг учиши эса кечиктирилган. Самолёт Наманган аэропортида об-ҳаво шароити яхшиланишини кутмоқда, шундан сўнг у белгиланган манзилга учиб кетади.
Дубайдан маҳаллий вақт билан соат 01:20 да учиб келиши керак бўлган “Flydubai” авиакомпаниясининг FZ781/782 йўловчи рейси Намангандаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли учиш аэропортида об-ҳаво шароити яхшиланишини кутмоқда.
“Наманган аэропортида об-ҳаво шароити аста-секин яхшиланмоқда. Аэропорт яқин бир неча соат ичида самолётларни қабул қилиш ва жўнатишга қўйилган чекловларни бекор қилиши мумкин”, - дейилади компания хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 12 декабрь куни Москвадан Қаршига учган самолёт қуюқ туман сабаб Самарқанд аэропортига қўндирилганди.