Косово: АҚШ ва НАТО тажовузининг давоми

© Sputnik / Михаил Маркив / Медиабанкка ўтишФлаг Организации Североатлантического договора (НАТО)
Флаг Организации Североатлантического договора (НАТО) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.12.2022
Oбуна бўлиш
Россия томондаги Сербия ва Россияга қарши Украина “гегемон” учун таъсир қилишда қулай геосиёсий инструмент сифатида хизмат қилмоқда.
Болқондаги ҳарбий-сиёсий инқироз Вашингтон томонидан яратилган ва бошқарилади. АҚШ Россия ва Хитойга қарши стратегик курашда Европани ўзининг “итоаткор аскари”га айлантиришга ҳаракат қилмоқда. Ва шу билан бирга ҳарбий можаролар билан Эски дунё ресурсларини ўз иқтисодиётига йўналтириб, Европа Иттифоқининг рақобатбардош иқтисодиётини “фалажлантирмоқчи”.
11 декабрь куни оқшомда 10 минг нафар серб махсус хизмат ҳарбийлари, 63-парашют-десант бригадаси, жандармерия кучлари Косово томонга ҳаракатланди.
Сербия президенти Александр Вучич ўз халқига мурожаатида бу кун у учун 2017 йилдан бери энг оғир кун бўлганини айтди. Халқаро ҳамжамият Косово “ҳукумати”нинг ўлка ҳудудидаги анклавларни ликвидацилашга уринишларига кўз юммоқда.
Сербия президентининг фикрича, “Америка Болқонда 24 йилда маҳлуқ бўлиб ўсган боласини аллаламоқда”.
Белград 15 декабрь куни KFOR (НАТОнинг Косоводаги миссияси)га Бирлашган Миллатлар ташкилоти Хавфсизлик кенгаши 1244 резолюциясига мувофиқ Косово ва Метохия ҳудудида қуролли кучларини жойлаштириш учун сўров юборишни режалаштирмоқда.
Косово сўнгги ойларда нотинч. Сербия Қуролли Кучлари 1 ноябрдан буён ўзини Косово Республикаси деб эълон қилган ҳукумат томонидан бериладиган ҳар қандай провокацияга оператив равишда жавоб бериш учун юқори даражада шай ҳолатда турибди. Вақти-вақти билан отишмалар содир бўлмоқда, Косово Митровицесида бешта портлаш бўлган.
Брюссель келишувларига қарамай, 8 декабрь куни серблар яшайдиган Косово ва Метохия шимолига “ўзини мустақил деб эълон қилган Косово Республикаси”нинг 300 нафар махсус хизмат ходимлари ҳужум қилган.
Аввалроқ парламентнинг навбатдан ташқари йиғилишида Александр Вучич Приштинанинг бир томонлама қадамлари туфайли Косовода шиддатли можаро келиб чиқиш хавфи яқин ва жиддий эканини таъкидлаган эди.
Сербиянинг янги ҳукумати октябрь сўнггида Косовони мамлакат таркибида сақлаб қолиш масъулиятини олди. Бир вақтда “ўзини мустақил деб эълон қилган Косово Республикаси” раҳбарлари сербликларнинг машина рақамларини қайтадан мажбурий рўйхатдан ўтказишни қолдиришдан бош тортди, бу эса янада тарангликка сабаб бўлди.
Россиянинг ўзини мустақил деб эълон қилган Косовони тан олмаслик борасидаги позицияси маълум ва доимий мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг таъбири билан айтганда, “ҳеч қачон ўзгармайди”.
Москва дискриминацион қоидаларнинг қўлланилиши, серб аҳолисининг шахсий ҳужжатлари ва регистрация рақамларини қайтадан мажбурий ўзгартиришларни аҳоли ҳуқуқларини радикаллар ўзбошимчалигидан ҳимоя қилишни таъминлайдиган давлат институтларининг Косоводан сиқиб чиқарилиши деб ҳисоблайди.

Болқон чегараси-2022

Болқонда янги ҳарбий можаро келиб чиқиш эҳтимоли анча катта.
НАТО бўйича иттифоқдошлар бугунги кунларда 1999 йилда бўлгани каби Белградни бомбардимон қилишни такрорлай олмайди. Чунки сўнгги ўн йилларда мустаҳкамланган ва кучга тўлган серб авиацияси ва артиллериясидан минглаб аскарларни йўқотиши эҳтимоли юқори.
Сербия билан прокси урушда альянс косоволик “маҳлуқ” (армияга айлантирилган албан полицияси)дан фойдаланмоқда.
Россиянинг Сербиядаги элчиси Александр-Боцан-Харченко бугун Приштина “ошкора ва безбетларча” Косовонинг серблар истиқомат қиладиган туманларни ўзлаштириш учун шафқатсиз кучларга пул тикаётганини айтди.
Александр Вучич 11 декабрь куни Косово “ҳукумати”дан ҳибсга олинган этник сербларни зудлик билан озод қилишини талаб қилди. Аммо бу АҚШнинг Косово асосий аҳолиси “юмшоқ геноциди”ни тўхтатиши даргумон.
Индеецлар ва бошқа аборигенларни йўқ қилиш- америкаликларнинг “генетик коди”да ёзилган. Бундан ташқари, атлантикачилар Белградни Россиянинг Европадаги “Троя оти” деб ҳисоблайди ва Сербияни худди Болқон лимитрофлари (масалан, Болгария, Руминия, Словения, Хорватия каби) бошқариладиган мамлакатга айлантиришга ҳаракат қилмоқда.
Собиқ полициячи Деяна Пантич Косово ҳукумати томонидан “терроризмда айбланиб" ҳибсга олингандан сўнг, косоволик серблар 10 декабрь куни вилоят шимолидаги магистраль йўлларга баррикадалар ўрнатди. Куни кеча “ўзини мустақил деб эълон қилган Косово Республикаси” махсус хизмати Газиводдаги ГЭС ва тўғонни босиб олди. У ерда вилоят шимолида серблар истиқомат қилувчи тўртта туман учун сув манбаи жойлашган. Норозиликлар кенгаймоқда, Косово ва Метохия шимолида серб мактаблари фаолиятини тўхтатди.
Косоводаги полициячилар ўзбошимчалигини тинчлаштиришда БМТ ва ЕИ нинг аралашуви етарли бўлар эди, бироқ улар ҳозир фақат шантаж қилиш, фактларни бузиб кўрсатиш ва Белград томонга ультиматумлар қўйиш билан овора.
Аввалроқ, Приштинага ташрифи чоғида Германия канцлери Олаф Шольц Белградни “Косовони тан олиш жараёнларида прагматик бўлиш”га чақирган ва бусиз мамлакат Европа Иттифоқи таркибига гўёки кира олмаслигини айтган эди.
Мамлакатда сунъий яратилган (буюртма қилинган) қалтис вазиятларни Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар театридаги муваффақиятлари билан бирлаштириш соғлом мантиқдан бўлар эди. Атлантикачилар (аниқроғи, АҚШнинг Приштинадаги элчихонаси ходимлари) Косоводаги этник сербларни ҳимоя қилишга ундаб Сербияни ҳарбий ҳаракатларга, махсус ҳарбий операцияси майдонида рус қўшинларининг қишки кенг кўламли ҳужумини тўхтатиш учун Россияни серблар томонидан туриб можарога тортишга мажбур қилишмоқда.
Москва чиндан ҳам Приштина ва НАТО қўшинлари билан бўладиган тахминий вазиятда Белградга ҳарбий-техник, иқтисодий, ва сиёсий-дипломатик жиҳатдан ёрдам бериши мумкин. Назаримда, бу Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар суръатини сусайтириб қўймайди.
Россия Давлат Думаси Косовони мажбурий “даволаш” ва дунё тартибининг американча “қоидалари”ни қайта кўриб чиқиш бўйича ўз позицияларини аниқлаб олди. Жумладан, “Косово Республикаси”нинг Евроиттифоққа кириш ҳаракатларини ҳам. Эслатиб ўтаман, Европа Иттифоқининг беш аъзоси (Греция, Испания, Кипр, Словакия, Руминия) бундай мамлакат мавжудлигини тан олмаган.
Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик Сербияга сўнгги йилларда мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш имконини берди. Белград Москвадан совға сифатида олтита МиГ-29 қирувчилари ва ўнта БРДМ-2МС бронетранспортерлари, шунингдек, еттита Ми-17 ва Ми-35 вертолетлари, ўттизта модернизацияланган Т-72МС танклари, ўттизта БРДМ-2 зирҳли машиналари, олтита "Панцирь-С1" ракета-пушка комплексларини олди.
Сербия армиясининг жанговар сафида 25 минг ҳарбий, 117 самолет ва вертолет, 323 та танк, 1133 бошқа техника, 406 ракета ўрнатмалари (РСЗО), қарийб 497 та артиллерия қуроллари бор.
Сербиянинг денгизга йўли йўқ, аммо Дунайда олтита патруль катери, тўртта мина тральшиклари ва иккита понтон батальонлари билан дарё флотилияси фаолият юритади. Белград бутун мамлакат ҳудудида тартиб ўрнатиш учун етарли даражада ҳарбий салоҳиятга эга. (Global Firepower рейтинги бўйича 61 ўрин).
Приштина томонда эса – коллектив Ғарб. Агар эртага уруш бўлса, НАТО раҳбарлигидаги KFOR халқаро тинчликпарвар кучлари Косово жангарилари билан биргаликда вайрон бўлади. KFOR кучлари БМТ Хавсизлик кенгашининг 1999 йилдаги 1244 сонли резолюциясига мувофиқ муваффақиятсиз фаолият юритиб келмоқда ва Косоводаги барча элатлар учун хотиржам муҳит ва эркинликни таъминлай олмади.
KFOR контингентида НАТОнинг 28 аъзоси ва шерикларининг 3775 нафар ҳарбийлари бор. Тан олинмаган “Косово Республикаси” ҳудудида KFOR Ғарб учун қулай бўлган фурсатда ҳарбий можаро келтириб чиқара олади холос.
Сон-саноқсиз провокациялар ва урушлар- Пентагон ва НАТО “тинчликпарвар” фаолиятининг одатий йўли.
Янгиликлар лентаси
0