https://sputniknews.uz/20221213/ilmiy-darajaga-ega-tibbiyot-xodimlariga-qoshimcha-haq-tolash-tartibi-belgilandi-30700128.html
Илмий даражага эга тиббиёт ходимларига қўшимча ҳақ тўланади
Илмий даражага эга тиббиёт ходимларига қўшимча ҳақ тўланади
Sputnik Ўзбекистон
Низом талаблари республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказларининг қўшимча ҳақ оладиган тиббиёт ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди. 13.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-13T17:47+0500
2022-12-13T17:47+0500
2022-12-13T18:50+0500
жамият
тиббиёт муассаси
шифокор
ойлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/05/24363517_399:23:3040:1508_1920x0_80_0_0_dffc5b59b8151aad883e0ff980f73eb3.jpg
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Даволаш-профилактика муассасаларининг илмий даражага эга бўлган ходимларига қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” Telegram каналида хабар берилди.Низом билан давлат даволаш-профилактика муассасаларида тиббиёт соҳасида илмни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшаётган илмий даражага эга тиббиёт ходимларига ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўлаш тартиби белгиланди.Ходимга қўшимча ҳақ унинг жорий йил (календарь йил) мобайнидаги фаолияти натижалари таҳлилига асосан келгуси йил учун белгиланади.Қўшимча ҳақ миқдори ходимнинг эгаллаб турган лавозимига мутаносиб равишда, бироқ бир ставкадан ортиқ бўлмаган миқдорда ҳар ойда ҳисобланадиган лавозим маошига нисбатан белгиланади.Қўшимча ҳақ миқдори бир ойда – фан номзоди ёки фалсафа доктори илмий даражасига эга ходимлар учун лавозим маошининг 30 фоизидан ҳамда фан доктори илмий даражасига эга ходимлар учун лавозим маошининг 60 фоизидан ошмаслиги керак.Мазкур низом талаблари Ҳукумат қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказларининг қўшимча ҳақ оладиган тиббиёт ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/05/24363517_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_e273784e2c41d01d449f2294220121c9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тиббиёт муассаси, шифокор, ойлик
жамият, тиббиёт муассаси, шифокор, ойлик
Илмий даражага эга тиббиёт ходимларига қўшимча ҳақ тўланади
17:47 13.12.2022 (янгиланди: 18:50 13.12.2022) Низом талаблари республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказларининг қўшимча ҳақ оладиган тиббиёт ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Даволаш-профилактика муассасаларининг илмий даражага эга бўлган ходимларига қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” Telegram каналида
хабар берилди.
Низом билан давлат даволаш-профилактика муассасаларида тиббиёт соҳасида илмни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшаётган илмий даражага эга тиббиёт ходимларига ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўлаш тартиби белгиланди.
Шунга кўра, муассасаларнинг фан доктори (Doctor of Science), фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлган ходимларига асосий иш жойи бўйича ҳар ойлик қўшимча ҳақ белгиланади.
Ходимга қўшимча ҳақ унинг жорий йил (календарь йил) мобайнидаги фаолияти натижалари таҳлилига асосан келгуси йил учун белгиланади.
Қўшимча ҳақ миқдори ходимнинг эгаллаб турган лавозимига мутаносиб равишда, бироқ бир ставкадан ортиқ бўлмаган миқдорда ҳар ойда ҳисобланадиган лавозим маошига нисбатан белгиланади.
Ходим бир нечта муассасада қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартномаси асосида фаолият юритаётган бўлса, у асосий иш жойи бўйича қўшимча ҳақ олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Қўшимча ҳақ миқдори бир ойда – фан номзоди ёки фалсафа доктори илмий даражасига эга ходимлар учун лавозим маошининг 30 фоизидан ҳамда фан доктори илмий даражасига эга ходимлар учун лавозим маошининг 60 фоизидан ошмаслиги керак.
Мазкур низом талаблари Ҳукумат қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказларининг қўшимча ҳақ оладиган тиббиёт ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.