G7 нинг Украина бўйича музокаралари “дипломатик машмаша”дан дарак беради - ОАВ

© © AP Photo / Pool / Lukas BarthВстреча лидеров стран "Большой семерки" . Архивное фото
Встреча лидеров стран Большой семерки . Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.12.2022
Oбуна бўлиш
Euractiv порталининг ёзилишича, G7 мамлакатларининг Украина бўйича музокаралари “дипломатик машмаша”нинг аломатлари бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 13 дек - Sputnik Украина президенти Владимир Зеленскийнинг бир қанча мамлакатлар раҳбарлари билан музокаралари Киев атрофидаги “дипломатик машмаша”лардан дарак беради, деб ёзмоқда "Euractiv" портали
“Зеленский 11 декабрь якшанба куни АҚШ президенти Жо Байден, шунингдек, Туркия ва Франция етакчилари билан музокаралар олиб борди ва бу можаро бўйича дипломатик фаолликни кучайтирди”, - деб ёзади журналист Франческо Стати.
Журналистнинг таъкидлашича, Украина раҳбарининг бир кун ичида бир қанча дунё миқёсидаги сиёсатчилар билан кўп мулоқотлари - оддий ҳол эмас.
Муаллифнинг сўзларига кўра, Франция президенти Эммануэль Макрон можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақираётгани билан ажралиб турибди. Шарҳловчининг қўшимча қилишича, ғарблик иттифоқдошлар Франция президентининг Россия учун хавфсизлик кафолатлари ҳақида сўзларидан хавотирга тушган.
G7 мамлакатлари етакчилари билан видеоконференция душанба куни бўлиб ўтди. Мунозара учун асосий мавзулардан бири Украинани қўллаб-қувватлаш ва Россия ҳамда Эронга санкцияларни кучайтириш бўлди. Конференцияга қолган бир кун ичида Украина раҳбари АҚШ, Франция, Туркия президентлари билан музокаралар олиб борган.
Янгиликлар лентаси
0