https://sputniknews.uz/20221213/fargonada-haydovchilar-uchun-innovatsion-imtihon-markazi-ochildi-30696139.html
Фарғонада ҳайдовчилар учун инновацион имтиҳон маркази очилди
Фарғонада ҳайдовчилар учун инновацион имтиҳон маркази очилди
Sputnik Ўзбекистон
Имтиҳон марказининг очилиш тадбирида вилоят ҳокими, ички ишлар вазирининг ўринбосари иштирок этди. 13.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-13T14:34+0500
2022-12-13T14:34+0500
2022-12-13T14:34+0500
жамият
имтиҳон
ҳайдовчилик гувоҳномаси
фарғона
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0d/30695923_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_f15d2fbc00337a3cc581fdc98ac3e94f.jpg
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Кеча Фарғонада ҳайдовчилар учун вилоят имтиҳон маркази фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.Бу ерда назарий имтиҳонларни ўтказиш учун техник ва технологик воситалар билан махсус жиҳозланган зал (хоналар), автомототранспорт воситаларининг барча тоифалари бўйича амалий имтиҳонларни ўтказиш учун автоматлаштирилган автодром ташкил этилган.Марказда махсус жиҳозланган автомототранспорт воситалари ҳамда йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўзаро боғловчи марказий дастурий мажмуа фаолият юритади ва ҳайдовчиликка номзодлар томонидан амалга оширилган ҳар бир синов машқлари натижалари инсон омилисиз автоматлаштирилган назорат тизими орқали баҳоланади.Айниқса, марказнинг диспетчерлик (назорат) пункти ҳайдовчиликка номзодларнинг ҳаракатларини кўрсатиб турадиган компьютер ва мониторлар, автоматлаштирилган автодром тизимининг элементи сифатида ишлайдиган ахборотни доимий қабул қилиш, узатиш ва қайта ишлаш ускуналари, овозли алоқа воситалари билан жиҳозланганлиги муҳимдир.Имтиҳон марказининг очилиш тадбирида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Бекмурод Абдуллаев, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи, полковник Олим Саидов иштирок этган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0d/30695923_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_e32058e8137cf0cc164529687709c28e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, имтиҳон, ҳайдовчилик гувоҳномаси, фарғона
жамият, имтиҳон, ҳайдовчилик гувоҳномаси, фарғона
Фарғонада ҳайдовчилар учун инновацион имтиҳон маркази очилди
Имтиҳон марказининг очилиш тадбирида вилоят ҳокими, ички ишлар вазирининг ўринбосари иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Кеча Фарғонада ҳайдовчилар учун вилоят имтиҳон маркази фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Фарғона туманидаги “Ўрташўра” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Autodriver Study” МЧЖ томонидан барпо этилган мазкур имтиҳон маркази бир кунда 450 нафардан ортиқ талабгорни назарий имтиҳондан, 300 нафардан ортиқ талабгорни амалий имтиҳондан ўтказиш қувватига эга.
Бу ерда назарий имтиҳонларни ўтказиш учун техник ва технологик воситалар билан махсус жиҳозланган зал (хоналар), автомототранспорт воситаларининг барча тоифалари бўйича амалий имтиҳонларни ўтказиш учун автоматлаштирилган автодром ташкил этилган.
Марказда махсус жиҳозланган автомототранспорт воситалари ҳамда йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўзаро боғловчи марказий дастурий мажмуа фаолият юритади ва ҳайдовчиликка номзодлар томонидан амалга оширилган ҳар бир синов машқлари натижалари инсон омилисиз автоматлаштирилган назорат тизими орқали баҳоланади.
Айниқса, марказнинг диспетчерлик (назорат) пункти ҳайдовчиликка номзодларнинг ҳаракатларини кўрсатиб турадиган компьютер ва мониторлар, автоматлаштирилган автодром тизимининг элементи сифатида ишлайдиган ахборотни доимий қабул қилиш, узатиш ва қайта ишлаш ускуналари, овозли алоқа воситалари билан жиҳозланганлиги муҳимдир.
Имтиҳон марказининг очилиш тадбирида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Бекмурод Абдуллаев, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи, полковник Олим Саидов иштирок этган.