https://sputniknews.uz/20221212/xalqaro-reytinglarga-kirgan-otmni-tugatgan-yosh-kadrlarga-12-mln-somgacha-ustama-tolanadi-30673448.html
Халқаро рейтингларга кирган ОТМни тугатган ёш кадрларга 12 млн сўмгача устама тўланади
Халқаро рейтингларга кирган ОТМни тугатган ёш кадрларга 12 млн сўмгача устама тўланади
Sputnik Ўзбекистон
Халқаро рейтингга кирган ОТМларда илмий даража олганлик учун ҳам устама белгниланган. 12.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-12T16:14+0500
2022-12-12T16:14+0500
2022-12-12T16:14+0500
жамият
отм
рейтинг
устама
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/05/24363548_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_5b72c805c2c67fcdca09a7c6e95f1d45.jpg
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Халқаро рейтингларга кирган ОТМни тугатган ёш кадрларга 12 млн. сўмгача, илмий даража олганларга эса 22,5 млн сўмгача устама берилади. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова АОКАда ўтказилган брифингда маълумот берди.Қайд этилишича, халқаро рейтингларга кирган хорижий ОТМларни тамомлаган ёш мутахассисларга муассасанинг ўрнига қараб, базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги миқдорида устама тўланади:Рейтингда 1-100-ўрин: бакалавр — БҲМнинг 30 баробари (9 млн. сўм), магистратура — 40 баробари, (12 млн. сўм), илмий даража учун — 75 баробари (22,5 млн. сўм).Рейтингда 101-300-ўрин: бакалавр — 20 баробари (6 млн. сўм), магистратура 30 баробари (9 млн. сўм), илмий даража учун — 60 баробари миқдорда (18 млн.сўм).Рейтингда 301-500-ўрин: бакалавр — 15 баробари (4,5 млн. сўм), магистратура — 20 баробари (6 млн. сўм) ва илмий даража учун — 50 баробари миқдорида (15 млн. сўм) устама берилади.Маълумот ўрнида, Ўзбекистон президентининг “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан давлат органлари, ташкилот ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий ОТМларни тамомлаган ёки уларда илмий даража олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар тўлаб бориш тартиби жорий этилган.Қайд этилган қўшимча устамалар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, ёш мутахассис ва унинг иш берувчиси ўртасида имзоланган шартнома асосида ҳар ой тўлаб борилади. Шартнома 3 йилгача бўлган муддатга тузилади ва тўловлар иш берувчи томонидан амалга оширилади.Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан шакллантирилган ойлик устамалар татбиқ этиладиган таълим йўналишлари, тор мутахассисликлар рўйхати, давлат органлари, ташкилот ва муассасалари рўйхати Агентликнинг расмий веб-сайти — www.argos.uz да жойлаштирилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/05/24363548_649:108:2737:1674_1920x0_80_0_0_4086e9855b8c0a391ef243f96f080c5b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, отм, рейтинг, устама
жамият, отм, рейтинг, устама
Халқаро рейтингларга кирган ОТМни тугатган ёш кадрларга 12 млн сўмгача устама тўланади
Халқаро рейтингга кирган ОТМларда илмий даража олганлик учун ҳам устама белгниланган.
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Халқаро рейтингларга кирган ОТМни тугатган ёш кадрларга 12 млн. сўмгача, илмий даража олганларга эса 22,5 млн сўмгача устама берилади. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова АОКАда ўтказилган брифингда маълумот
берди.
Қайд этилишича, халқаро рейтингларга кирган хорижий ОТМларни тамомлаган ёш мутахассисларга муассасанинг ўрнига қараб, базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги миқдорида устама тўланади:
Рейтингда 1-100-ўрин: бакалавр — БҲМнинг 30 баробари (9 млн. сўм), магистратура — 40 баробари, (12 млн. сўм), илмий даража учун — 75 баробари (22,5 млн. сўм).
Рейтингда 101-300-ўрин: бакалавр — 20 баробари (6 млн. сўм), магистратура 30 баробари (9 млн. сўм), илмий даража учун — 60 баробари миқдорда (18 млн.сўм).
Рейтингда 301-500-ўрин: бакалавр — 15 баробари (4,5 млн. сўм), магистратура — 20 баробари (6 млн. сўм) ва илмий даража учун — 50 баробари миқдорида (15 млн. сўм) устама берилади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон президентининг “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан давлат органлари, ташкилот ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий ОТМларни тамомлаган ёки уларда илмий даража олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар тўлаб бориш тартиби жорий этилган.
Қайд этилган қўшимча устамалар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, ёш мутахассис ва унинг иш берувчиси ўртасида имзоланган шартнома асосида ҳар ой тўлаб борилади. Шартнома 3 йилгача бўлган муддатга тузилади ва тўловлар иш берувчи томонидан амалга оширилади.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан шакллантирилган ойлик устамалар татбиқ этиладиган таълим йўналишлари, тор мутахассисликлар рўйхати, давлат органлари, ташкилот ва муассасалари рўйхати Агентликнинг расмий веб-сайти — www.argos.uz да жойлаштирилган.