https://sputniknews.uz/20221212/vengriya-kompaniyasi-ozbekistonning-eng-yirik-banklaridan-birini-sotib-oldi-30666091.html
Венгрия компанияси Ўзбекистоннинг энг йирик банкларидан бирини сотиб олди
Венгрия компанияси Ўзбекистоннинг энг йирик банкларидан бирини сотиб олди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон номидан шартномани Жамшид Хўжаев имзолади. 12.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-12T11:13+0500
2022-12-12T11:13+0500
2022-12-12T11:25+0500
ипотека
банк
хусусийлаштириш
жамшид ходжаев
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0c/30668355_0:139:2863:1749_1920x0_80_0_0_f693bc0bc07e76075f651fcfd85f586c.jpg
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Бугун Тошкентда Венгриянинг “OTP Bank” гуруҳи “Ипотека банк” акционерлик-тижорат ипотека банкини хусусийлаштириш тўғрисидаги шартномани имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.Битимнинг молиявий якуни 2023 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилиши кутилмоқда. Дастлаб венгер банки “Ипотека банк”нинг 75 фоиз улушини, қолган 25 фоизни уч йил давомида сотиб олади. Келишув суммаси ҳозирча очиқланмади.“Ипотека банк” ҳажми бўйича Ўзбекистондаги бешинчи банк бўлиб, умумий бозорнинг 8,5 фоизини ташкил этади ва 1,6 миллиондан ортиқ мижозга эга.Ҳужжатни бош вазир ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ҳамда OTP Bank номидан бошқарув раиси ва бош директори Шандор Чаньи ва бош директор ўринбосари Ласло Вольф имзолади.Венгрия банки делегацияси бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қабулида ҳам бўлди. Учрашувда олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0c/30668355_173:0:2690:1888_1920x0_80_0_0_4ca66db18d5ba9fc564ebde2f9f9c425.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ипотека, банк, хусусийлаштириш, жамшид ходжаев, иқтисод
ипотека, банк, хусусийлаштириш, жамшид ходжаев, иқтисод
Венгрия компанияси Ўзбекистоннинг энг йирик банкларидан бирини сотиб олди
11:13 12.12.2022 (янгиланди: 11:25 12.12.2022) Ўзбекистон номидан шартномани Жамшид Хўжаев имзолади.
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Бугун Тошкентда Венгриянинг “OTP Bank” гуруҳи “Ипотека банк” акционерлик-тижорат ипотека банкини хусусийлаштириш тўғрисидаги шартномани имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
Битимнинг молиявий якуни 2023 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилиши кутилмоқда. Дастлаб венгер банки “Ипотека банк”нинг 75 фоиз улушини, қолган 25 фоизни уч йил давомида сотиб олади. Келишув суммаси ҳозирча очиқланмади.
“Ипотека банк” ҳажми бўйича Ўзбекистондаги бешинчи банк бўлиб, умумий бозорнинг 8,5 фоизини ташкил этади ва 1,6 миллиондан ортиқ мижозга эга.
Ҳужжатни бош вазир ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ҳамда OTP Bank номидан бошқарув раиси ва бош директори Шандор Чаньи ва бош директор ўринбосари Ласло Вольф имзолади.
Венгрия банки делегацияси бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қабулида ҳам бўлди. Учрашувда олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.