https://sputniknews.uz/20221212/tuman-30664455.html
Туман сабаб Москвадан Қаршига учган самолёт Самарқанд аэропортига йўналтирилди
Туман сабаб Москвадан Қаршига учган самолёт Самарқанд аэропортига йўналтирилди
Sputnik Ўзбекистон
100 нафар йўловчиси бўлган самолёт ноқулай об-ҳаво сабаб Самарқандга қўндирилди. 12.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-12T10:58+0500
2022-12-12T10:58+0500
2022-12-12T10:58+0500
жамият
аэропорт
туман
самолёт
қарши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/09/26053000_0:133:1280:853_1920x0_80_0_0_d426751573eacaa3eadf22c73670e055.jpg
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Бугун, 12 декабрь куни “Азимут” авиакомпаниясининг Москва–Қарши йўналишида парвоз қилган самолёти Қарши аэропортини қалин туман қоплагани туфайли Самарқанд аэропортига йўналтирилди. Бу ҳақда аэропорт матбуот хизмати хабар берди.Туман сабаб аэропортда кўриш даражаси пасайган (400 метр), бундан ташқари кучли шамол ҳам кузатилган.Қайд этилишича, Қаршида айни пайтда ҳам худди шундай об-ҳаво кузатилмоқда ҳамда 100 нафар йўловчиси бўлган самолёт Самарқандда бўлиб турибди. Туман тарқалиши, кўриш имконияти яхшиланиши ва об-ҳаво парвозлар хавфсизлигига халал бермайдиган бўлиши билан ҳаво кемаси Қарши шаҳрига етиб келади.Шунингдек, мазкур самолёт билан Москва шаҳрига жўнаб кетувчилар бу ҳақда огоҳлантирилаётгани таъкидланган. Уларга парвоз вақтини алоқа марказидан ёки онлайн жадвал орқали аниқлаштириш тавсия этилган.
қарши
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/09/26053000_250:118:1229:853_1920x0_80_0_0_885c667279d3886afd783ee748839dde.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, аэропорт, туман, самолёт, қарши
жамият, аэропорт, туман, самолёт, қарши
Туман сабаб Москвадан Қаршига учган самолёт Самарқанд аэропортига йўналтирилди
100 нафар йўловчиси бўлган самолёт ноқулай об-ҳаво сабаб Самарқандга қўндирилди.
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Бугун, 12 декабрь куни “Азимут” авиакомпаниясининг Москва–Қарши йўналишида парвоз қилган самолёти Қарши аэропортини қалин туман қоплагани туфайли Самарқанд аэропортига йўналтирилди. Бу ҳақда аэропорт матбуот хизмати
хабар берди.
Туман сабаб аэропортда кўриш даражаси пасайган (400 метр), бундан ташқари кучли шамол ҳам кузатилган.
“Бугун тонгда Москванинг “Внуково” аэропортидан Қарши халқаро аэропортига етиб келиши керак бўлган ҳаво кемаси (AZO-7095 авиарейси) Қарши шаҳрида кузатилаётган қуюқ туман туфайли парвознинг хавфсизлиги инобатга олиниб Самарқанд аэропортига қўндирилди”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Қаршида айни пайтда ҳам худди шундай об-ҳаво кузатилмоқда ҳамда 100 нафар йўловчиси бўлган самолёт Самарқандда бўлиб турибди. Туман тарқалиши, кўриш имконияти яхшиланиши ва об-ҳаво парвозлар хавфсизлигига халал бермайдиган бўлиши билан ҳаво кемаси Қарши шаҳрига етиб келади.
Шунингдек, мазкур самолёт билан Москва шаҳрига жўнаб кетувчилар бу ҳақда огоҳлантирилаётгани таъкидланган. Уларга парвоз вақтини алоқа марказидан ёки онлайн жадвал орқали аниқлаштириш тавсия этилган.