https://sputniknews.uz/20221212/tehron-va-moskvaning-hamkorligi-uchinchi-davlatga-qarshi-qaratilmagan--eron-tiv-30675283.html
Теҳрон ва Москванинг ҳамкорлиги учинчи давлатга қарши қаратилмаган – Эрон ТИВ
Теҳрон ва Москванинг ҳамкорлиги учинчи давлатга қарши қаратилмаган – Эрон ТИВ
Sputnik Ўзбекистон
Теҳрон Украина можаросида иштирок этмаслиги ва ҳарбий ҳаракатларда қатнашмаслигини яна бир бор таъкидлади. 12.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-12T19:09+0500
2022-12-12T19:09+0500
2023-04-05T18:42+0500
дунёда
эрон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0d/26167542_0:201:2929:1848_1920x0_80_0_0_10def2ef7f24ce86bc2d908ea9e5fb72.jpg
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Москва ва Теҳрон ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик ҳеч қандай учинчи давлатга, хусусан, Киевга қарши қаратилган эмас, деди Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Носир Канаони душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.У Теҳрон Украина можаросида иштирок этмаслиги ва ҳарбий ҳаракатларда қатнашмаслигини яна бир бор таъкидлади.Ғарб давлатларининг даъво қилишича, Эрон гўёки айни пайтда Украинадаги ҳарбий амалиётлар учун Россияга дронлар етказиб бермоқда. Москва ва Теҳрон бу каби айбловларни бир неча бор рад этган. Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийнинг айтишича, Теҳрон Россия Федерациясига Украинада махсус операция бошланишидан бир неча ой олдин учувчисиз учиш аппаратлари етказиб берган.Эрон Ташқи ишлар вазири Россияга ракеталар етказиб берилгани ҳақидаги маълумотни “бутунлай ёлғон” деб атади. Шунингдек, Кремль уларда Эрон қуроллари ҳақида маълумотлар йўқлигини маълум қилди.Европа Иттифоқи аввалроқ Теҳронга қарши бу мамлакатдаги оммавий норозилик намойишлари билан қопланган вазият туфайли санкциялар киритган эди. Бунга жавобан Эрон ҳам Европа Иттифоқига қарши санкцияларни кенгайтирди.
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0d/26167542_98:0:2829:2048_1920x0_80_0_0_54ab102b93532eb0209b1f9517c039e0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, эрон, россия
Теҳрон ва Москванинг ҳамкорлиги учинчи давлатга қарши қаратилмаган – Эрон ТИВ
19:09 12.12.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) Теҳрон Украина можаросида иштирок этмаслиги ва ҳарбий ҳаракатларда қатнашмаслигини яна бир бор таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Москва ва Теҳрон ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик ҳеч қандай учинчи давлатга, хусусан, Киевга қарши қаратилган эмас, деди Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Носир Канаони душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида. Бу ҳақда РИА Новости
хабар берди.
“Эрон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик умумий манфаатларга асосланади, икки давлат ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик ҳеч қандай учинчи давлатга қарши қаратилмаган”, - деган Канаони.
У Теҳрон Украина можаросида иштирок этмаслиги ва ҳарбий ҳаракатларда қатнашмаслигини яна бир бор таъкидлади.
“Ушбу инқирознинг ечими тинчлик ўрнатиш ва урушни тугатиш учун зарур бўлган сиёсий мулоқотдир. Биз бу можарода қатнашаётган томонларнинг ҳеч бирига ҳеч қандай қурол ёки ҳарбий ёрдам бермаганимизни кўп марта айтганмиз”, - дея қўшимча қилди эронлик дипломат.
Ғарб давлатларининг даъво қилишича, Эрон гўёки айни пайтда Украинадаги ҳарбий амалиётлар учун Россияга дронлар етказиб бермоқда. Москва ва Теҳрон бу каби айбловларни бир неча бор рад этган. Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийнинг айтишича, Теҳрон Россия Федерациясига Украинада махсус операция бошланишидан бир неча ой олдин учувчисиз учиш аппаратлари етказиб берган.
Эрон Ташқи ишлар вазири Россияга ракеталар етказиб берилгани ҳақидаги маълумотни “бутунлай ёлғон” деб атади. Шунингдек, Кремль уларда Эрон қуроллари ҳақида маълумотлар йўқлигини маълум қилди.
Европа Иттифоқи аввалроқ Теҳронга қарши бу мамлакатдаги оммавий норозилик намойишлари билан қопланган вазият туфайли санкциялар киритган эди. Бунга жавобан Эрон ҳам Европа Иттифоқига қарши санкцияларни кенгайтирди.