https://sputniknews.uz/20221212/polad-bulbulogli-toshkentda-kontsert-beradi-30676567.html
Полад Булбулўғли Тошкентда концерт беради
Полад Булбулўғли Тошкентда концерт беради
Sputnik Ўзбекистон
Озарбайжон халқ артисти бугун Тошкентда бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари Ёшлар симфоник оркестри концертининг солисти бўлади. 12.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-12T17:45+0500
2022-12-12T17:45+0500
2022-12-12T17:45+0500
маданият
мдҳ
концерт
тошкент
фестивал
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0c/30668892_0:0:1880:1059_1920x0_80_0_0_5ba05d40e36e3c70a6082ff546d42ffa.jpg
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Рамиз Бахтияров. Озарбайжон халқ артисти, Озарбайжоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Полад Булбулўғли Тошкентдаги концерт дастурида иштирок этади.Булбулўғли бугун, 12 декабрь куни Тошкентда бошланган МДҲ ижодий ва илмий зиёлиларининг XV форуми доирасида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ёшлар симфоник оркестри концертининг солисти бўлади.Оркестр 2007 йилда МДҲга аъзо давлатларнинг Гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро жамғармаси (ГҲДЖ) кўмагида ташкил этилган.Дирижёрлик шоҳсупасида Россия халқ артисти Сергей Скрипка, озарбайжонлик дирижёр Муртазо Булбулўғли, ўзбекистонлик дирижёр Алибек Кабдураҳмонов ва унинг туркманистонлик ҳамкасби Расул Қличевлар маҳоратини кўрсатади.Эслатиб ўтамиз, МДҲга аъзо давлатлар ижодкор ва илмий зиёлиларининг XV форуми Тошкентда 14 декабрга қадар бўлиб ўтади. Унинг иштирокчилари – Ҳамдўстликка аъзо мамлакатларнинг таниқли санъаткорлари, спортчилари ва олимлари.Бу галги форумнинг мавзуси – “Гуманитар ҳамкорлик – ўттиз йиллик тажриба ва ривожланиш истиқболлари”. Тадбир доирасида “Ҳамдўстлик юлдузлари”, “Ҳамдўстлик дебютлари” мукофотлари топширилади.МДҲ Ижодкор ва илмий зиёлиларининг форумлари 2006 йилдан бошлаб турли мамлакатларда навбатма-навбат ўтказиб келинмоқда. У ҳар йили ўтказиладиган энг йирик гуманитар тадбир.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0c/30668892_184:0:1731:1160_1920x0_80_0_0_5f76b2170c348788261a10af38a8af4c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, мдҳ, концерт, тошкент, фестивал
маданият, мдҳ, концерт, тошкент, фестивал
Полад Булбулўғли Тошкентда концерт беради
Озарбайжон халқ артисти бугун Тошкентда бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари Ёшлар симфоник оркестри концертининг солисти бўлади.
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Рамиз Бахтияров. Озарбайжон халқ артисти, Озарбайжоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Полад Булбулўғли Тошкентдаги концерт дастурида иштирок этади.
Булбулўғли бугун, 12 декабрь куни Тошкентда бошланган МДҲ ижодий ва илмий зиёлиларининг XV форуми доирасида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ёшлар симфоник оркестри концертининг солисти бўлади.
Оркестр 2007 йилда МДҲга аъзо давлатларнинг Гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро жамғармаси (ГҲДЖ) кўмагида ташкил этилган.
“Турли йилларда таниқли дирижёрлар Юрий Симонов, Владимир Спиваков, Василий Валитов оркестрга раҳбарлик қилишди. Бу сафар Ўзбекистон Ёшлар симфоник оркестри ансамбль базасига айланади”, - деди Sputnik мухбирига тадбир ташкилотчилари.
Дирижёрлик шоҳсупасида Россия халқ артисти Сергей Скрипка, озарбайжонлик дирижёр Муртазо Булбулўғли, ўзбекистонлик дирижёр Алибек Кабдураҳмонов ва унинг туркманистонлик ҳамкасби Расул Қличевлар маҳоратини кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, МДҲга аъзо давлатлар ижодкор ва илмий зиёлиларининг XV форуми Тошкентда 14 декабрга қадар бўлиб ўтади. Унинг иштирокчилари – Ҳамдўстликка аъзо мамлакатларнинг таниқли санъаткорлари, спортчилари ва олимлари.
Бу галги форумнинг мавзуси – “Гуманитар ҳамкорлик – ўттиз йиллик тажриба ва ривожланиш истиқболлари”. Тадбир доирасида “Ҳамдўстлик юлдузлари”, “Ҳамдўстлик дебютлари” мукофотлари топширилади.
МДҲ Ижодкор ва илмий зиёлиларининг форумлари 2006 йилдан бошлаб турли мамлакатларда навбатма-навбат ўтказиб келинмоқда. У ҳар йили ўтказиладиган энг йирик гуманитар тадбир.