Жаҳон спорти афсонаси Ирина Роднина Ўзбекистонга келди

© Министерство развития спортаИрина Роднина приехала в Узбекистан
Ирина Роднина приехала в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2022
Oбуна бўлиш
Россия Давлат думаси депутати, фигурали учиш бўйича Олимпия ўйинларининг 3 карра ғолиби, 10 карра жаҳон чемпиони Тошкентда МДҲ зиёлилари форумида иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Кеча, 12 декабрь куни Россия Давлат думаси депутати, фигурали учиш бўйича Олимпия ўйинларининг 3 карра ғолиби, 10 карра жаҳон чемпиони Ирина Роднина Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 12-13 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги XV Ижодий ва илмий зиёлилари форуми бўлиб ўтади. Роднина ҳам шу муносабат билан Ўзбекистонга келган.
Уни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Абдулла Аслонов ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов кутиб олган.
Бугун форумнинг асосий тадбирлари бўлиб ўтади. Унда минтақада турли соҳалардаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ўзаро ҳамкорлик ривожини янги босқичга олиб чиқиш каби йўналишларда маърузалар қилиниб, мутасаддилар иштирокида қатор учрашувлар ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0