Энергия ресурслари билан таъминлашда аниқланган қонунбузарликлар ҳақида маълумот берилди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишЗамена старых электросчетчиков в жилых домах Владивостока
Замена старых электросчетчиков в жилых домах Владивостока - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2022
Oбуна бўлиш
Қонунбузилишга ҳамда масъулиятсизликка йўл қўйган соҳа раҳбарларидан айримларига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва қамоққа олингани маълум қилинди.
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда энергия ресурслари билан таъминлаш соҳасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Бош прокурор Ниғматилла Йўлдашев айрим маълумотларни очиқлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Бош прокурорнинг маълум қилишича, “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг Тошкент вилояти бўйича таркибий бўлинмаси бўлган “Ҳудудгаз Тошкент” филиали директори М.А.га нисбатан жиноят иши очилган ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Шунингдек, “Янгийўл тумангаз” раҳбари Умид Тўйчиев ва "Гулистон туман электр тармоқлари корхонаси" собиқ раҳбари Фурқат Шодмонқуловга ҳам жиноят иши очилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

“Агар бошқа ҳудудлардаги масъуллар ҳам бундан тўғри хулоса чиқармаса ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйса, уларга ҳам албатта худди шундай жиноий иш қўзғатилади”, - деди Сардор Умурзаков.

Янгиликлар лентаси
0