Эртакнамо уй: Тошкентдаги Қовоқлар музейи ҳақида

© Из архива Дома-музея тыквыЭкспонаты Дома-музея тыквы
Экспонаты Дома-музея тыквы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2022
Oбуна бўлиш
Қовоқдан ясалган турли экспонатлар, қовоқ шаклидаги хилма хил қўғирчоқлар, ипли ўйинчоқлар ва қизиқарли томошаларнинг барчаси Тошкентдаги Қовоқлар музейида.
Тошкентда Қовоқлар уй музейи мавжуд. Уни Бахтиёр Пўлатов ва Дилдора Пўлатова ташкил этган. Музей пойтахтнинг Буюк Ипак йўли кўчасида жойлашган. Унинг эшиклари меҳмонлар учун доимо очиқ.
© Из архива Дома-музея тыквыЭкспонаты Дома-музея тыквы
Экспонаты Дома-музея тыквы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2022
Экспонаты Дома-музея тыквы
“Бундан 17 йил олдин мен ва турмуш ўртоғим мактабдаги кўп йиллик касбий фаолиятимиздан пенсияга чиқдик ва Қовоқлар музейини ташкил этдик. Музейга асосан болалар ташриф буюради. Биз уларга музейда антиқа экспонатлар тақдим этиш билан бирга, мусиқий томошалар, жонли қўшиқлар куйлаб берамиз”, - деди музей директори Дилдора Пўлатова Sputnik мухбири билан суҳбатда.
Музей ташқарисида миллий ёпинчиқ ташланган туяча ҳаммани эътиборини тортади. Ичкарида эса 1000 га яқин қовоқдан ясалган турли экспонатлар, ўйинчоқлар, миллий қўғирчоқлар, идишлар, ниқоблар ва шамчироқлар сақланади.
© Из архива Дома-музея тыквыЭкспонаты Дома-музея тыквы
Экспонаты Дома-музея тыквы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2022
Экспонаты Дома-музея тыквы
“Қовоқ – табиат бизга инъом этган фойдали полиз экини бўлиш билан бирга, шакли антиқа, ўзига хосдир. Қолаверса, ўзбек халқ эртаклари ичида қовоқ билан боғлиқ сюжетлар кўп учрайди. Балким шу сабаб ушбу музейни очишни ният қилгандирмиз. Музейга меҳмонлар ўзлари билан бирга қовоқдан ясалган сувенирлар олиб келишлари мумкин. Бу ерда миллий либосларни танлаб, расмга тушиш учун гардероб ҳам ишлайди”, - дейди Пўлатова.
© Из архива Дома-музея тыквыЭкспонаты Дома-музея тыквы
Экспонаты Дома-музея тыквы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2022
Экспонаты Дома-музея тыквы
Музей ҳовлисида узум сўриси ясалган ва унга қовоқлар илинган. Улар ёғочлар билан мустаҳкамланиб, арқонлар билан бойланган. Шунингдек, қуритилган қовоқдан карвинг, каркас ишланмалар, ёғочдан ишланган ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳам бор.
Дилдора Пўлатова қовоқдан ясалган қўғирчоқлар учун миллий услубдаги либослар тикади ва сувенирлар ясайди. Болалар, маҳаллий ва хорижий меҳмонлар учун қўшиқ ва лапарлар айтиб, қўғирчоқ томошалари тақдим этишади.
© Из архива Дома-музея тыквыЭкспонаты Дома-музея тыквы
Экспонаты Дома-музея тыквы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2022
Экспонаты Дома-музея тыквы
Бахтиёр Пўлатов эса қовоқ экспонатларга рангли бўёқлар билан нақшлар, чизгилар ва тасвирлар туширади.
“Аслида ишимизни илк бор “томоша қовоқ”дан бошлаганмиз. У декоратив қовоқ бўлиб, сунъий равишда сувенирлар ясаларди. Хонтахта устига қовоқдан ясалган ишланмаларни тахлаб, бозорда сотардик. Кейинчалик, ҳақиқий қовоқдан ясашни ўргандик ва бу бизга анча қўл келди. Ҳовлимиздаги томорқага ҳар йили 32 навга яқин қовоқ экамиз ва ҳосилидан экспонатлар ясашда фойдаланамиз”, - дейди Дилдора опа.
Музейда қизиқувчилар учун Бахтиёр Пўлатов ва Дилдора Пўлатова маҳорат дарсларини ҳам ташкил этишади.
© Из архива Дома-музея тыквыЭкспонаты Дома-музея тыквы
Экспонаты Дома-музея тыквы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2022
Экспонаты Дома-музея тыквы
Янгиликлар лентаси
0