ЕИ давлатлари Россияга қарши тўққизинчи санкциялар пакетини келиша олмаяпти

© Sputnik / Владимир СергеевФлаги России и ЕС на набережной Ниццы
Флаги России и ЕС на набережной Ниццы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2022
Oбуна бўлиш
Иттифоқ Россия ва Эронга қарши навбатдаги санкциялар навбатдаги ТИВ раҳбарлари йиғилишида муҳокама қилинади.
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Европа Иттифоқи давлатлари Россияга қарши санкцияларнинг тўққизинчи пакети бўйича ҳалигача келиша олмади, деди иттифоқнинг ташқи сиёсат бўйича олий вакили Жозеп Боррель иттифоқ ташқи ишлар вазирлари йиғилишидан олдин.

“Бу жуда узоқ ва мураккаб ташқи ишлар вазирлиги кенгаши бўлади, чунки кун тартибида Эрон ва Россияга қарши тўққизинчи санкциялар пакети бор. Бу борада ҳали келишувга эришганимиз йўқ, у ҳали якунига етмаган, биз таклиф қилганмиз, вазирлар ҳам буни маъқуллаши керак, турлича ёндашувлар бор”, - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирди РИА Новости.

Дипломатнинг аниқлик киритишича, у Россияга қарши янги чоралар душанба ёки сешанба куни келишиб олинишига умид қилмоқда, бироқ бу осон бўлмайди, чунки “аъзо давлатлар ўртасида турли фикрлар мавжуд”.
“Ўзимизга жабр қилдик”: Австриянинг собиқ вице-канцлери Россияга қарши санкциялар ҳақида
Европа Комиссияси ўтган чоршанба куни Россияга қарши янги санкциялар пакети бўйича таклифларни тақдим этди. Унда энергетика соҳасига қарши қўшимча чоралар, жумладан, тоғ-кон саноатига сармоя киритишни, дронларни экспорт қилишни тақиқлаш, шунингдек, экспорт чекловларини кенгайтириш, айниқса, икки мақсадли товарларга нисбатан қўшимча чора-тадбирлар назарда тутилган. 200 га яқин шахс ва ташкилотларга нисбатан шахсий чеклов чоралари қўлланилиши режалаштирилган. Гап ҳарбий, ҳарбий-саноат мажмуаси корхоналари, Давлат Думаси ва Федерация Кенгаши аъзолари, вазирлар, сиёсий партиялар, вилоятлар раҳбарлари ҳақида бормоқда. Тўртта телеканал ва учта банк, жумладан, Бутунроссия минтақавий тараққиёт банки чекловлар остида қолиши кутилмоқда.
Ғарб Украина туфайли Россияга нисбатан санкциялар босимини кучайтирди ва бирин-кетин шахсий ва иқтисодий чеклов чораларини ичига олган саккизта санкциялар пакетини қабул қилди. Оқибатда Европа ва АҚШнинг ўзида электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархлари кўтарилди. Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ва чекловлар бутун дунё иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтди. Россия раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади - дунёда миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.
Янгиликлар лентаси
0