Мавсумий касалликларда болаларни даволашда нималарга эътибор қаратиш лозим

© Pixabay / Victoria_BorodinovaРебенок с градусником, иллюстративное фото
Ребенок с градусником, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда қиш фасли ўзининг қаҳратон кунларини бошлади. Ёш болаларнинг соғлигида эса салбий ўзгаришлар кузатилиш бошланди. Бундай вазиятда нималар тавсия этилади?
Ҳаммага маълумки, совуқ кунларда ёш болаларда кўп учрайдиган ларингит, ўткир йўтал ва грипп касалликлари тез юқувчанлиги ва тарқалувчанлиги билан мавсумий касалликлар туркумидаги ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ) гуруҳига киради.
“Мазкур касалликларни олдини олиш тадбирларининг энг муҳими – бу вакцинадир. Шу боис ҳар йили куз фаслининг биринчи ойларида мактабгача таълим муассасалари ва мактабларни бошланғичсинфларида болалар гриппга қарши вакцина билан бепул эмланилади”, - деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори, педиатр Севара Убайдуллаева Sputnik мухбири билан суҳбатда.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, йилдан йилга ортиқча вазнга эга бўлган болалар сони ортиб бормоқда, болалар орасида аллергик ҳолатлар кучайиши ҳам кузатилмоқда. Бу эса ўз ўрнида ларингит ва ўткир йўтални оғирроқ кечиши ва чўзилишига сабаб бўлади.
Бундай ҳолатларда болаларга аллергик касалликни кучайишига таъсир қилувчи озуқа махсулотлари – ширинликлар, шакар қўшилган суюқликлар, цитрус мевалар, шўр, нордон ва аччиқ маҳсулотларни чеклаш тавсия қилинади.
Убайдуллаева касалликни ўткир даврларида ошқозон ичак тизимини шиллиқ қавватларида ҳам яллиғланиш мавжуд бўлишини назарда тутсак, енгил ҳазм бўладиган, юмшоқ ва бўтқасимон шўрвалар, овқатлар берилиши тавсия қилинишини маълум қилди. Қолаверса, мева ва сабзавотлар қайнатилган ёки димланган ҳолда берилса, бемор болаларни тузалишига ижобий ҳисса қўшади.
“Қиш мавсумида турли хил витамин ва микроэлементларга бой мева ва савзавотларни истеъмол қилиш тавсия қилинади. Айнан Ўзбекистон шароитида етиштириладиган мева ва сабзавотларни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир, яъни олма, нок, хурмо, узум, помидор, сабзи, карам, лавлаги, бодринг, булғор қалампири, бақлажон, қовоқ, шолғом, турп ва турли хил кўкатлар”, - деди шифокор.
Шу билан бирга, болалар иммун тизими мустаҳкам бўлиши учун сут, сут маҳсулотларидаги озуқа моддалари, товуқ, гўшт махсулотлари, тухум, дукаклиларни ҳам белгиланган талаблар билан овқатлар тайёрланса, болани организмига фойдали бўлиб, болани иммун тизимини мустаҳкамлайди.
Уй шароитида хонадонни тез-тез тозалаб туриш, болаларни шахсий гигиенага риоя қилиши касалликни юқишидан ҳимоя қилиши билан тезроқ тузалиш имкониятини яратади. Болаларни тез-тез томоқ ва бурунларини чайиш керак. Кўпроқ суюқликлар ичиш тавсия этилади.
Янгиликлар лентаси
0