https://sputniknews.uz/20221212/angren-neft-bazasi-30663964.html
Ангрен нефть базасида 11,5 минг литр бензин оқиб кетди
Ангрен нефть базасида 11,5 минг литр бензин оқиб кетди
Sputnik Ўзбекистон
Ёнилғи лоток орқали завод ҳудудидан ташқарига оқиб чиққан. 12.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-12T10:11+0500
2022-12-12T10:11+0500
2022-12-12T10:11+0500
жамият
нефть
ангрен шаҳри
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/237/15/2371552_0:160:3077:1890_1920x0_80_0_0_6e2903ab8d9950f58c7870a816ecabc0.jpg
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Ангрен нефть базасида авария содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Унинг ортидан одамлар сизиб чиқаётган нефтни идишларга қуйиб олаётгани акс этган видеолар пайдо бўлди.Корхона бошлиғи Д.Азимов бу хабарга муносабат билдирди, деб хабар берди Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.Унинг сўзларига кўра, жорий йилнинг 10 декабрь куни тахминан соат 20:10 да Ангрен нефть базаси ҳудудида 5000 м (куб) ҳажмдаги 20-сонли сиғим (резервуар) сифонининг жўмраги ҳаво ҳарорати пасайиши муносабати билан музлаб ёрилган.Оқибатда сиғимда бўлган 11 500 литр Аи-80 бензин ёнилғи маҳсулоти тўкилган. Содир бўлган авария ҳолатини завод ходимлари шу куннинг ўзида соат 20:45 да бартараф этишган. Ҳеч кимга жиддий зарар етмаган.Ёнилғи маҳсулотлари тўкилиши натижасида соат 14:00 да ёмғир суви чиқадиган лоток ариқлари орқали завод ҳудудидан ташқарига сизиб чиққан.
ангрен шаҳри
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/237/15/2371552_172:0:2903:2048_1920x0_80_0_0_e6874d66e8ed55d8f957d1257fd64e10.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, нефть, ангрен шаҳри
жамият, нефть, ангрен шаҳри
Ангрен нефть базасида 11,5 минг литр бензин оқиб кетди
Ёнилғи лоток орқали завод ҳудудидан ташқарига оқиб чиққан.
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Ангрен нефть базасида авария содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Унинг ортидан одамлар сизиб чиқаётган нефтни идишларга қуйиб олаётгани акс этган
видеолар пайдо бўлди. Корхона бошлиғи Д.Азимов бу хабарга муносабат билдирди, деб
хабар берди Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
Унинг сўзларига кўра, жорий йилнинг 10 декабрь куни тахминан соат 20:10 да Ангрен нефть базаси ҳудудида 5000 м (куб) ҳажмдаги 20-сонли сиғим (резервуар) сифонининг жўмраги ҳаво ҳарорати пасайиши муносабати билан музлаб ёрилган.
Оқибатда сиғимда бўлган 11 500 литр Аи-80 бензин ёнилғи маҳсулоти тўкилган. Содир бўлган авария ҳолатини завод ходимлари шу куннинг ўзида соат 20:45 да бартараф этишган. Ҳеч кимга жиддий зарар етмаган.
Ёнилғи маҳсулотлари тўкилиши натижасида соат 14:00 да ёмғир суви чиқадиган лоток ариқлари орқали завод ҳудудидан ташқарига сизиб чиққан.