Тошкентда "Ҳосил байрами" муносабати билан кўргазма-ярмарка ташкил этилади

© SputnikМеждународная книжная ярмарка "Книжный фестиваль - 2022"
Международная книжная ярмарка Книжный фестиваль - 2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.12.2022
Oбуна бўлиш
Ярмарка пойтахдаги Ўзекспомарказ ҳудудида бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Бугун қишлоқ хўжалиги ходимлари куни - "Ҳосил байрами" муносабати билан “Ўзэкспомарказ”да кўргазма-ярмарка бўлиб ўтади.
Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни - “Ҳосил байрами” муносабати билан аграр тармоқ меҳнаткашларининг мамлакати озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги фидокорона меҳнатини муносиб қадрлаш ва улуғлаш, маънавий ва моддий жиҳатдан рағбатлантириш мақсадида байрам тадбири ўтказилади.
Тадбир давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазма-ярмаркалари, маънавий-маърифий ва маданий, хайрия тадбирлари, оммавий спорт турлари бўйича мусобақалар, кўрик-танловлар ташкил этилади.
Шунингдек, тадбирда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан турли мавзуларда давра суҳбатлари, тренинглар ва соҳа вакиллари учрашувлари ҳам бўлиб ўтади.
Маълумот учун, бугунги кунда республикада 90 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари, 500 мингдан ортиқ деҳқон хўжаликлари ўз фаолиятини олиб бормоқда. Шунингдек, 6 миллион томорқа ер эгалари, бир мингга яқин кластер ва кооперациялар қишлоқ хўжалигида асосий ишлаб чиқарувчи ва маҳсулот етиштирмоқда.
Янгиликлар лентаси
0