Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида қорнинг қалинлиги бир ярим метрга етди - фото

Oбуна бўлиш
Мутахассисларнинг фикрича, бугун довондан ўтиш йўлида қорнинг қалинлиги 1-1,5 метрни ташкил этмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларидаги қорнинг қалинлиги бир ярим метрни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, "Чотқол" давлат биосфера қўриқхонаси раҳбарлигида қўриқлаш ва илмий бўлими ходимлари қор ўлчагич, метеостанция аппаратларини ўрнатиб, кузатув ишларини олиб боришди.
Мутахассисларнинг фикрича, бугун довондан ўтиш йўлида қорнинг қалинлиги 1-1,5 метрни ташкил этмоқда. Ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда кўрсаткич яхши бўлиб, бу қорлар тоғларда сувларнинг кўп бўлишига замин яратади.
Маълумот учун, қўриқхона 1947 йилда ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистондаги илк қўриқхоналардан бири ҳисобланади. У Тошкент вилоятининг шимоли-шарқий қисмида, Чотқол тизмасининг ғарбий учида Ғарбий Тян-Шан доирасида жойлашган.
© Ташкентское областное управление по экологии и охране окружающей среды
Чаткальский государственный биосферный заповедник - Sputnik Ўзбекистон
1/6

2/6

3/6

4/6

5/6

6/6
Янгиликлар лентаси
0