https://sputniknews.uz/20221211/qishloq-xojaligida-qator-yirik-loyihalar-amalga-oshirilishi-kutilmoqda-30646714.html
Қишлоқ хўжалигида қатор йирик лойиҳалар амалга оширилиши кутилмоқда
Қишлоқ хўжалигида қатор йирик лойиҳалар амалга оширилиши кутилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Президент Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади. 11.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-11T10:18+0500
2022-12-11T10:18+0500
2022-12-11T10:30+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
табрик
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/06/28858650_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_eae0a301de1ab20f38e855fdaf298ab7.jpg
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Қишлоқ хўжалигида қатор йирик лойиҳалар амалга оширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан йўллаган табригида маълум қилди.Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, дунёда озиқ-овқат тақчиллиги тобора ортиб, минтақада чўллашиш жараёни кучайиб бораётгани қишлоқ хўжалиги ходимлари олдига ҳам долзарб вазифалар қўймоқда.Пахтачилик ва ғаллачиликда бозор тамойилларини кенг жорий этиш, илмий асосда маҳсулот етиштириш, фермер ва деҳқонлар манфаатдорлигини ошириш чоралари кучайтирилади.Шу билан бирга, маҳаллий шароитга мос, арзон қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш, уларни фермер ва деҳқонларга имтиёзли шартларда етказиб бериш, субсидиялар ажратиш ва қўшимча молиялаштириш имкониятлари кенгайтирилади.Қишлоқ хўжалигида хизмат кўрсатиш сифати ва даражасини ошириш, амалиёт ва илм-фан интеграциясини мустаҳкамлаш масалалари ҳам давлат эътибори марказида бўлади.Мирзиёев маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш, бандликни таъминлаш мақсадида бошланган ижобий тажриба давом эттирилиб, деҳқон хўжаликлари ташкил этиш учун қўшимча 100 минг гектардан ортиқ ер аҳолига тарқатилишини таъкидлади.Маълумот учун, деҳқон хўжаликларини ривожлантириш учун жорий йилда 100 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, очиқ электрон аукцион орқали аҳолига тарқатилди. Бунинг ҳисобидан 420 мингдан ортиқ янги хўжалик ташкил этилиб, 1 миллион 200 минг дан ортиқ доимий ва мавсумий иш ўринлари яратилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/06/28858650_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_ba14b1b99a968d03fcfe63ec4e6d7afd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, табрик, қишлоқ хўжалиги вазирлиги
сиёсат, шавкат мирзиёев, табрик, қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Қишлоқ хўжалигида қатор йирик лойиҳалар амалга оширилиши кутилмоқда
10:18 11.12.2022 (янгиланди: 10:30 11.12.2022) Президент Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади.
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Қишлоқ хўжалигида қатор йирик лойиҳалар амалга оширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан йўллаган табригида
маълум қилди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, дунёда озиқ-овқат тақчиллиги тобора ортиб, минтақада чўллашиш жараёни кучайиб бораётгани қишлоқ хўжалиги ходимлари олдига ҳам долзарб вазифалар қўймоқда.
“Биз соҳани барқарор ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида аграр тармоқда бошлаган ислоҳотларимизни изчил давом эттирамиз. Хусусан, қишлоқ хўжалигида сув таъминотини яхшилаш, сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳаларни бошлаймиз”, - дейди президент.
Пахтачилик ва ғаллачиликда бозор тамойилларини кенг жорий этиш, илмий асосда маҳсулот етиштириш, фермер ва деҳқонлар манфаатдорлигини ошириш чоралари кучайтирилади.
Шу билан бирга, маҳаллий шароитга мос, арзон қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш, уларни фермер ва деҳқонларга имтиёзли шартларда етказиб бериш, субсидиялар ажратиш ва қўшимча молиялаштириш имкониятлари кенгайтирилади.
Қишлоқ хўжалигида хизмат кўрсатиш сифати ва даражасини ошириш, амалиёт ва илм-фан интеграциясини мустаҳкамлаш масалалари ҳам давлат эътибори марказида бўлади.
Мирзиёев маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш, бандликни таъминлаш мақсадида бошланган ижобий тажриба давом эттирилиб, деҳқон хўжаликлари ташкил этиш учун қўшимча 100 минг гектардан ортиқ ер аҳолига тарқатилишини таъкидлади.
Маълумот учун, деҳқон хўжаликларини ривожлантириш учун жорий йилда 100 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, очиқ электрон аукцион орқали аҳолига тарқатилди. Бунинг ҳисобидан 420 мингдан ортиқ янги хўжалик ташкил этилиб, 1 миллион 200 минг дан ортиқ доимий ва мавсумий иш ўринлари яратилган.