https://sputniknews.uz/20221211/ozbekiston-30654012.html
Ўзбекистон камбағаллик даражасини қисқартиришда Хитой билан ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон камбағаллик даражасини қисқартиришда Хитой билан ҳамкорлик қилади
Sputnik Ўзбекистон
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ху Чунхуа билан учрашди. 11.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-11T17:59+0500
2022-12-11T17:59+0500
2022-12-11T17:59+0500
жамият
иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
хитой
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0b/30657069_1:0:1279:719_1920x0_80_0_0_f234a63ddfb5517c43b446a73f75cafa.png
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Ўзбекистон 2026 йилга бориб камбағаллик даражасини 2 баробарга қисқартириш мақсадида Хитойнинг илғор тажрибасидан фойдаланади. Бу ҳақда иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров ва Хитой Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Ху Чунхуа ўртасида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.Учрашувда камбағалликни қисқартириш соҳасида ҳамкорлик бўйича кичик қўмита шакллантириш ҳамда унинг биринчи йиғилишини 2023 йил Ўзбекистонда ўтказиш таклифи илгари сурилди.Томонлар камбағалликни қисқартириш соҳасида ўзаро ҳамкорлик, Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришнинг тўлиқ институционал асослари юзасидан фикр алмашишди.Учрашувда қуйидаги масалалар муҳокама этилди:Маълумот учун, Хитой дунё мамлакатлари ичида биринчилардан бўлиб ўтган йилда мутлақ камбағаллик устидан тўлиқ ғалаба қозонганлиги тўғрисида эълон қилган.Ҳозирда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги иқтисодий ўсиш, камбағалликни қисқартириш, “яшил” тараққиёт, рақамли иқтисодиёт ва бошқа соҳаларда Хитойнинг масъул ташкилот ва идоралари билан яқиндан ҳамкорлик олиб бормоқда. Шунингдек, Хитой камбағалликни қисқартириш Халқаро маркази ўртасида 2022–2023-йилларга мўлжалланган камбағалликни қисқартириш ҳамкорлик дастури имзоланган.
хитой
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0b/30657069_160:0:1119:719_1920x0_80_0_0_c47b797429056626f6ba5e4bd99f176a.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, хитой, ўзбекистон
жамият, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, хитой, ўзбекистон
Ўзбекистон камбағаллик даражасини қисқартиришда Хитой билан ҳамкорлик қилади
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ху Чунхуа билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Ўзбекистон 2026 йилга бориб камбағаллик даражасини 2 баробарга қисқартириш мақсадида Хитойнинг илғор тажрибасидан фойдаланади. Бу ҳақда иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров ва Хитой Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Ху Чунхуа ўртасида бўлиб ўтган учрашувда маълум
қилинди. Учрашувда камбағалликни қисқартириш соҳасида ҳамкорлик бўйича кичик қўмита шакллантириш ҳамда унинг биринчи йиғилишини 2023 йил Ўзбекистонда ўтказиш таклифи илгари сурилди.
Томонлар камбағалликни қисқартириш соҳасида ўзаро ҳамкорлик, Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришнинг тўлиқ институционал асослари юзасидан фикр алмашишди.
Учрашувда қуйидаги масалалар муҳокама этилди:
Ерларини ижарага бериш, урбанизация ва шаҳарларни ривожлантириш;
Янги иш ўринларини яратиш орқали камбағалликни қисқартириш;
Иқтисодий ўсиш драйвери бўлган хусусий тадбиркорлик соҳаси, хусусан, саноат кластерлари, мис саноатини ривожлантириш;
Саноат соҳаларини ривожлантиришда Хитой компаниялари билан “яшил” иқтисодиёт соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш;
Энергия ва сув сарфини камайтиришга қаратилган “яшил” технологияларни жорий этиш.
Маълумот учун, Хитой дунё мамлакатлари ичида биринчилардан бўлиб ўтган йилда мутлақ камбағаллик устидан тўлиқ ғалаба қозонганлиги тўғрисида эълон қилган.
Ҳозирда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги иқтисодий ўсиш, камбағалликни қисқартириш, “яшил” тараққиёт, рақамли иқтисодиёт ва бошқа соҳаларда Хитойнинг масъул ташкилот ва идоралари билан яқиндан ҳамкорлик олиб бормоқда. Шунингдек, Хитой камбағалликни қисқартириш Халқаро маркази ўртасида 2022–2023-йилларга мўлжалланган камбағалликни қисқартириш ҳамкорлик дастури имзоланган.