ФВВ Фарғонадаги мактаблардан бирида кучли портлаш содир бўлгани юзасидан маълумот берди

© Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасиМЧС
МЧС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.12.2022
Oбуна бўлиш
Фарғона шаҳридаги 41-мактаб ва 63-боғчанинг умумий иситиш қозонхонасида ёрилиш содир бўлган.
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Фарғонадаги мактаб ва боғчанинг умумий иситиш қозонхонасида ёрилиш содир бўлди. Қозонхона шикастланган, лекин ёнғин чиқмаган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Вазирлик ижтимоий тармоқларда Фарғонадаги мактаблардан бирида кучли портлаш содир бўлганлиги тўғрисидаги маълумотлар юзасидан расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 6 декабрь куни соат 11:30 да Фарғона шаҳридаги 41-мактаб ва 63-боғчанинг умумий иситиш қозонхонасида ёрилиш содир бўлганлиги тўғрисида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Шунга кўра воқеа жойига Фарғона шаҳар ФВ бўлими, “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти, "Ҳудудий электр тармоқлари" ҳамда соҳавий хизматлар ходимлари чиқиб, вазият ўрганишган.

“Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, иситиш қозонхонасида технология жараёнининг бузилиши оқибатида қозонда ички босим ортиб кетган ва ёрилиш содир бўлган. Оқибатда қозонхона биноси енгил шикастланган, лекин воқеа натижасида ёнғин қайд этилмаган. Тан жароҳати олганлар ёки вафот этганлар йўқ”, - дейилади хабарда.

Ҳозир ҳодиса тафсилотлари ва зарар миқдори ўрганилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0