Хива йирик этноспорт фестивалига тайёрланмоқда

© unsplash/AXP PhotographyБазар в Хиве.
Базар в Хиве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.12.2022
Oбуна бўлиш
Фестивалга дунёнинг 65 та мамлакатидан меҳмонлар таклиф этилади.
ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Хива йирик этноспорт фестивалига тайёрланмоқда. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Хива шаҳрида 2023 йил сентябрь ойида халқаро Этноспорт фестивали ўтказилади. Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов фестивалини юқори савияда ташкил этиш бўйича тақдимот билан танишди.
"Фестивалга дунёнинг 65 та мамлакатидан меҳмонлар таклиф этилади. Меҳмонлар сони 1500 нафарни ташкил этади. Улар Хива шаҳрида фаолият кўрсатаётган 144 та меҳмонхонадан ўрин олишади", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида этноспорт бўйича фестиваль бўлиб ўтганди. Фестивалга нафақат Ўзбекистон балки, Қирғизистондан ҳам иштирокчилар ташриф буюрган. Улар дорбозлик, мерганлик, тош кўтариш, кураш каби миллий ўйинларда куч синашишди.
Маълумот учун, этноспорт анъанавий ўйинларнинг ҳақиқийлигини сақлаб қолиш ва уларни замонга мувофиқлаштириш имконини берувчи спорт тадбирларининг шаклидир.
Янгиликлар лентаси
0