Uzbekistan GTL жаҳон энергетика саноатининг “Оскар” мукофотини қўлга киритди
© АО "Узбекнефтегаз"Uzbekistan GTL получил "Оскара" мировой энергоиндустрии
© АО "Узбекнефтегаз"
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон нефт-газ кимё саноати тарихида илк бор дунё миқёсида энг нуфузли ҳисобланган мазкур мукофотнинг “Углеводородларни қайта ишлаш соҳаси ва кимё саноати” номинациясида 2022 йил ғолиби сифатида эълон қилинди.
ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Uzbekistan GTL жаҳон энергетика саноатининг “Оскар” мукофотини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекнефтгаз хабар берди.
Қайд этилишича, “Uzbekistan GTL” заводи жаҳон энергетика саноатининг “Оскар” мукофоти сифатида эътироф этилган “2022 Platts Global Energy Awards”нинг “Углеводородларни қайта ишлаш соҳаси ва кимё саноатидаги улкан ютуқлари учун” номинациясида ғолиб бўлди.
Ушбу номинацияда шунингдек, Ўзбекистондаги Хитой, Люксембург, Ҳиндистон ва АҚШдаги корхоналари ҳам номзод сифатида киритилган.
Нью-Йоркда 8декабрь куни “S&P Global” томонидан мукофот ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
© АО "Узбекнефтегаз"Uzbekistan GTL получил "Оскара" мировой энергоиндустрии
Uzbekistan GTL получил "Оскара" мировой энергоиндустрии
© АО "Узбекнефтегаз"
Ғолибликка саралашда қуйидагилар ҳисобга олинган:
“Uzbekistan GTL” заводида халқаро стандартларга тўлақонли мос келувчи юқори сифатли ва экологик тоза ёнилғи маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши;
“GTL” маҳсулотларини фойдаланилганда атмосферага заҳарли чиқинди газлар шаклланиши мавжуд эмаслиги;
Заводнинг ишлаб чиқариш жараёнида инновацион технологиялар;
Илғор трансформация жараёнларни татбиқ қилиниши ва энергетика соҳасида нотинч ҳамда ностабил пайтларда ишлаб чиқариш жараёнлари бошқаришнинг оперативлиги ва мослашувчанлиги.
Маълумот учун, S&P Global Platts ахборот агентлигига 1909 йилда асос солинган. У дунёда сотилаётган нефть, нефть маҳсулотлари, газ, нефткимё ва саноат металларининг нархлари ва котировкаларини нашр этади.