Шифохоналарда мавжуд бўш койкаларни онлайн тарзда кўриш имконияти яратилади

© Пресс-служба мэра и правительства Москвы / Медиабанкка ўтишСтационар по борьбе с коронавирусом
Стационар по борьбе с коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.12.2022
Oбуна бўлиш
“Тез тиббий ёрдамнинг 2022-2023 йиллардаги чора-тадбирлар стратегияси”га кўра, тизимни рақамлаштиришда бир қатор ишлар кўзда тутилган.
ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Шифохоналарда мавжуд бўш койкаларни онлайн тарзда кўриш имконияти яратилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирилиги маълум қилди.
​Республика тез тиббий ёрдам маркази диретори Абдувоит Гафуров қайд этишича, “Тез тиббий ёрдамнинг 2022-2023 йиллардаги чора-тадбирлар стратегияси”га кўра, тизимни рақамлаштиришда бир қатор ишлар кўзда тутилган.
Тез тиббий ёрдам стратегиясида қуйидагилар назарда тутилган:
ягона Call-марказ яратиш;
узлуксиз электр энергияси, юқори тезликдаги интернет ва телефон алоқаси, планшетлар, компьютер, рақамли транкинг радиоалоқа тизимини йўлга қўйиш;
рациялар билан таъминлаш;
Call-марказларда ягона интеллектуал чақирув платформаси яратиш;
тез тиббий ёрдам автотранспортлари учун GPS ёрдамида сунъий йўлдош мониторинги тизимини йўлга қўйиш.
Шунингдек, ягона электрон автоматлаштирилган бошқарув AБТ “MedData 103”ни жорий этилиши ҳам режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, эндиликда олис ва чекка қишлоқлардаяшовчи беморларга ҳаво йўллари орқали тез тиббий ёрдам кўрсатилади. Унга кўра, олис ва чекка қишлоқларда, ноқулай об-ҳаво шароитларда аҳолига ҳаво йўллари орқали самолёт ва вертолётларда хизмат кўрсатиш санавиация тез тиббий ёрдами тизими йўлга қўйилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0