https://sputniknews.uz/20221210/ozbekiston-va-ozarbayjon-kinoijodkorlari-hamkorlikda-film-suratga-olishadi-30635052.html
Ўзбекистон ва Озарбайжон киноижодкорлари ҳамкорликда фильм суратга олишади
Ўзбекистон ва Озарбайжон киноижодкорлари ҳамкорликда фильм суратга олишади
Sputnik Ўзбекистон
Ҳамкорлигидаги фильмлар Боку, Санкт Петербург, Бухоро ҳамда Тошкент шаҳарларида суратга олинади – тафсилотлар. 10.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-10T16:23+0500
2022-12-10T16:23+0500
2022-12-10T16:23+0500
маданият
фильм
озарбайжон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/02/23076617_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_fd97abff8059f3d53545d0db0d15f15e.jpg
ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Озарбайжон пойтахти Бокуда ўтказилаётган “Ўзбек киноси кунлари” давомида ўзбек ва Озарбайжон кино ижодкорлари ҳамкорлигида суратга олинадиган бир қатор кино лойиҳалар бўйича келишувларга эришилди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги хабар берди.“Ўзбек киноси кунлари” давомида Озарайжон Давлат фильмофонди ва Ўзбекистон Давлат кинофонди ҳамкорлиги ҳақида хужжатли фильм, “Мулла Насриддин. Оғир кунлардаги ҳамроҳим менинг” деб номланган йирик кино лойиҳанинг тайёргарлик ва кастинг жараёнлари борасида фикр алмашинди.Фильм режиссёри Вагиф Мустафаев Мулла Насриддин образининг ёшлик даврига истеъдодли ўзбек актёри Алишер Узоқовни, кексалик даврини жаҳон кино юлдузи Такеши Китанони муносиб кўраётганини таъкидлади.“Ипак йўли дурдонаси “ ХIV Тошкент халқаро кинофестивали кунлари ҳар икки номзод актёрлар билан бу масала бўйича музокаралар бўлиб ўтган ва актёрлар бу таклифни ижобий қабул қилишган.Шунингдек, озар халқининг миллий қаҳрамони, йирик меценат Гаджи Зейнал Абдин Тагиевнинг Ўзбекистон билан боғлиқ ҳаётий босқичларини акс эттирувчи саккиз қисмли тарихий сериални ишлаб чиқариш жараёнида ўзбек киноижодкорларининг иштироки юзасидан музокаралар бошланди.Ўзбекистон Республикаси кинематография агентлиги ва “Боку медиа маркази” ўртасида дастлабки келишувларга эришилди.Гаджи Зейнал Абдин Тагиевнинг ҳаёти ва фаолиятида Ўзбекистон билан боғлик жуда кўп муҳим воқеалар бўлган. Жумладан, унинг ўзбек жадидлари билан яқин алоқалари, Бухоро амирлиги билан дипломатик муносабатлари, Петербургда бунёд этилган ислом масжиди, биринчи хотин-қизлар гимназияси қурилиши ва ҳоказолар.Айни пайтда “Ҳимоядор” деб номланган мазкур сериалнинг режиссёрлик сценарийси ва тайёргарлик жараёнлари бошланган.Бу жараёнларга ўзбек кино ижодкорларининг ҳам жалб этилиши режалаштирилди. Суратга олиш ишлари Боку, Санкт Петербург, Бухоро ҳамда Тошкент шаҳарларида бўлиб ўтади. Бу сериал ўзбек ва Озарбайжон киноижодкорларининг ҳамкорликда яратиладиган биринчи йирик кино лойиҳаси бўлиши кутилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/02/23076617_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_68e3089935c9f444e9f5260cbaea0154.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, фильм, озарбайжон
маданият, фильм, озарбайжон
Ўзбекистон ва Озарбайжон киноижодкорлари ҳамкорликда фильм суратга олишади
Ҳамкорлигидаги фильмлар Боку, Санкт Петербург, Бухоро ҳамда Тошкент шаҳарларида суратга олинади – тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Озарбайжон пойтахти Бокуда ўтказилаётган “Ўзбек киноси кунлари” давомида ўзбек ва Озарбайжон кино ижодкорлари ҳамкорлигида суратга олинадиган бир қатор кино лойиҳалар бўйича келишувларга эришилди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги хабар
берди. “Ўзбек киноси кунлари” давомида Озарайжон Давлат фильмофонди ва Ўзбекистон Давлат кинофонди ҳамкорлиги ҳақида хужжатли фильм, “Мулла Насриддин. Оғир кунлардаги ҳамроҳим менинг” деб номланган йирик кино лойиҳанинг тайёргарлик ва кастинг жараёнлари борасида фикр алмашинди.
Фильм режиссёри Вагиф Мустафаев Мулла Насриддин образининг ёшлик даврига истеъдодли ўзбек актёри Алишер Узоқовни, кексалик даврини жаҳон кино юлдузи Такеши Китанони муносиб кўраётганини таъкидлади.
“Ипак йўли дурдонаси “ ХIV Тошкент халқаро кинофестивали кунлари ҳар икки номзод актёрлар билан бу масала бўйича музокаралар бўлиб ўтган ва актёрлар бу таклифни ижобий қабул қилишган.
Шунингдек, озар халқининг миллий қаҳрамони, йирик меценат Гаджи Зейнал Абдин Тагиевнинг Ўзбекистон билан боғлиқ ҳаётий босқичларини акс эттирувчи саккиз қисмли тарихий сериални ишлаб чиқариш жараёнида ўзбек киноижодкорларининг иштироки юзасидан музокаралар бошланди.
Ўзбекистон Республикаси кинематография агентлиги ва “Боку медиа маркази” ўртасида дастлабки келишувларга эришилди.
Гаджи Зейнал Абдин Тагиевнинг ҳаёти ва фаолиятида Ўзбекистон билан боғлик жуда кўп муҳим воқеалар бўлган. Жумладан, унинг ўзбек жадидлари билан яқин алоқалари, Бухоро амирлиги билан дипломатик муносабатлари, Петербургда бунёд этилган ислом масжиди, биринчи хотин-қизлар гимназияси қурилиши ва ҳоказолар.
Айни пайтда “Ҳимоядор” деб номланган мазкур сериалнинг режиссёрлик сценарийси ва тайёргарлик жараёнлари бошланган.Бу жараёнларга ўзбек кино ижодкорларининг ҳам жалб этилиши режалаштирилди.
Суратга олиш ишлари Боку, Санкт Петербург, Бухоро ҳамда Тошкент шаҳарларида бўлиб ўтади. Бу сериал ўзбек ва Озарбайжон киноижодкорларининг ҳамкорликда яратиладиган биринчи йирик кино лойиҳаси бўлиши кутилмоқда.