"Масала ўрганилмоқда" - Ўзбекистон Марказий банки "Мир" карталарининг ишлаши ҳақида

© Sputnik / Alexey Filippov  / Медиабанкка ўтишКарты национальной платежной системы "Мир"
Карты национальной платежной системы Мир - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.12.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Марказий банки "Мир" карталарининг мамлакатда тўлиқ ишлаши масаласи ҳозирча ўрганилаётганини маълум қилди.
ТОШКEНТ, 10 дек–Sputnik. Ўзбекистонда "Мир" карталарининг тўлақонли ишлашини тиклаш масаласи ҳали ҳам ўрганилмоқда, бу борада янги меъёрий ҳужжатлар чиқарилмаган, деб хабар берди жума куни “РИА Новости”га Ўзбекистон Марказий банки вакили.
Аввалроқ Қозоғистон молия бозорларини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати АҚШ Ғазначилик департаментининг (OFAC) бўлими бўлган Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси Қозоғистон назорат органларини "Мир" карталари билан ишлаш бўйича тушунтириш хати олган эди. Унда OFAC транзакцияларга қарши эмаслиги ҳақида маълум қилган.
“Ҳозирча бу масала ўрганилмоқда”, — деди Ўзбекистон Марказий банки вакили мамлакатда худди шундай имконият пайдо бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
Регулятор вакилининг аниқлик киритишича, Ўзбекистон Марказий банки Қозоғистондаги OFAC хабарномасига ўхшаш ҳужжатлар ёки маълумотлар ҳозирча олмаган.

Ноябрь ойи бошида Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов журналистларга мамлакат тижорат банклари "Мир" карталарига хизмат кўрсатишда риск кўраётгани, ҳозирча уларни қабул қилишни қайта бошлаш ҳақида гап йўқлигини айтган эди.
Uzcard ягона процессинг маркази 23 сентябрдан бошлаб техник сабабларга кўра Россиянинг "Мир" тўлов тизими карталарини Ўзбекистонда қабул қилишни тўхтатган эди. Шу билан бирга, мамлакатда Uzcard-Мир кобейжинг карталари одатдагидек ишламоқда.
Эслатиб щтамиз, АҚШ молия вазирлиги "Мир" тўлов тизими билан ишлаш учун санкциялар қўллашга тайёрлигини эълон қилганидан сўнг Туркия, Ветнам, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон каби кўплаб мамлакатларда Россия карталаридан фойдаланиш билан боғлиқ муаммолар юзага келган эди.
Янгиликлар лентаси
0