Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси оширилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев коммунал хизматларни яхшилаш ва аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги ишлар ҳисоботи билан танишди
Шавкат Мирзиёев коммунал хизматларни яхшилаш ва аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги ишлар ҳисоботи билан танишди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.12.2022
Oбуна бўлиш
Ичимлик суви билан таъминланмаган қишлоқларга сувни транспортда етказиш, шу билан бирга, имкони бор жойларга тармоқ тортиш чоралари кўрилмоқда - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Йил якунига қадар аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 74 фоизга етказиш режалаштирилган. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев коммунал хизматларни яхшилаш ва аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги ишлар ҳисоботи билан танишиш жараёнида маълум қилинди.
Қайд этилишича, 2023 йилги инвестиция дастури доирасида 3та янги қозонхона қуриш, 10тасини таъмирлаш ва иссиқлик тармоқлари тортиш режалаштирилган.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев коммунал хизматларни яхшилаш ва аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги ишлар ҳисоботи билан танишди
Шавкат Мирзиёев коммунал хизматларни яхшилаш ва аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги ишлар ҳисоботи билан танишди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.12.2022
Шавкат Мирзиёев коммунал хизматларни яхшилаш ва аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги ишлар ҳисоботи билан танишди
Аҳолини марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш бўйича жорий йилда 527та иншоот ҳамда қарийб 7 минг километр тармоқ барпо этилди. Йил бошида аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 70 фоиз бўлган бўлса, йил якунида бу кўрсаткични 74 фоизга етказиш режалаштирилган.
Маҳаллалар кесимида айтганда, 9 минг 309 та маҳалладан 3 минг 800 таси тўлиқ, қарийб 4 мингтаси қисман марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. Қолган қишлоқларга сувни транспортда етказиш, шу билан бирга, имкони бор жойларга тармоқ тортиш чоралари кўрилмоқда.
2023 йилда 435та объект фойдаланишга топширилади:
Инвестиция дастурига асосан 62 та;
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 373та.
Бу ишлар натижасида 403та маҳалладаги 3 миллиондан зиёд аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади, 181 та маҳалла илк бор бу тармоққа уланади.
Шунингдек, давлатнинг ижтимоий буюртмаси орқали туман марказидан олисда жойлашган маҳаллаларни ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳалари амалга оширилмоқда. Келгуси йилда 17та шундай қишлоққа 251 километр қувур тортилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, мамлакатда 39 минг 700 тага яқин кўп қаватли уйлар бор. Жорий йил бошида бундай бошқарув-сервис компаниялари 324та бўлган бўлса, бугунги кунга келиб 766 тага етган. Шу тариқа, 36 мингдан зиёд ёки 92 фоиз кўп қаватли уйлар мазкур компаниялар билан қамраб олинган.
Бу йилнинг ўзида улар томонидан қурилиш, таъмирлаш, техника ва ускуналар харид қилишга 262 миллиард сўм инвестиция киритилган. Янги ташкил этилган компанияларда 14 мингга яқин иш ўрни яратилган.
Хонадонлар ҳақидаги маълумотлар ва ҳисоб-китоблар “Менинг уйим” биллинг тизимида мужассам бўлмоқда. Шу йилнинг ўтган даврида бу тизим орқали 206 миллиард сўм тўланган.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тасарруфида 495 та қозонхона фаолият юритмоқда. 2018-2021 йилларда уларнинг 47таси ва 78 километр иссиқлик тармоғи реконструкция қилинди. Бу йил Бухоро, Самарқанд, Қарши, Жиззах, Наманган, Асака каби шаҳарлардаги яна 24 та қозонхона ва 182 километр тармоқ янгиланди. Натижада 70 минг хонадон ва 113 та ижтимоий объект узлуксиз иссиқлик энергияси билан таъминланди.
Умуман айтганда, бу лойиҳалар самарасида кўп қаватли уйларнинг иссиқлик энергияси билан таъминланганлик даражаси янада ортди. Йилига 130 миллион куб метр табиий газ, 1 миллион 200 минг киловатт соат электр энергияси тежаладиган бўлди.
Янгиликлар лентаси
0