https://sputniknews.uz/20221209/yangi-yil-bayramida-elektr-energiyasiga-bolgan-talab-pasayadi---energetika-vazirligi-30621281.html
Янги йил байрамида электр энергиясига бўлган талаб пасаяди - Энергетика вазирлиги
Янги йил байрамида электр энергиясига бўлган талаб пасаяди - Энергетика вазирлиги
Sputnik Ўзбекистон
Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев байрам кунлари аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш масаласига ойдинлик киритди. 09.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-09T18:38+0500
2022-12-09T18:38+0500
2022-12-09T18:38+0500
жамият
электр энергияси
энергетика вазирлиги
янги йил
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1e/22016876_0:1049:2049:2201_1920x0_80_0_0_b3fdffe70677af9a070ed4e08a0cd005.jpg
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Янги йил байрамида электр энергиясига бўлган талаб сезиларди даражада пасаяди. Бу ҳақда Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев маълум қилди.Шерзод Ходжаев байрам куни, хусусан, Янги йилда аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш масаласига ойдинлик киритди.Унинг сўзларига кўра, янги йил байрамида электр энергиясига бўлган талаб пасаяди. Чунки бу вақт таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади.Қайд этилишича, агар жойларда авариявий ҳолатлар юзага келадиган бўлса, туну кун ишлайдиган ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган ва ҳар қандай локал муаммолар тезкорлик билан бартараф этилади.Маълумот учун, 2017-2021 йиллар давомида узунлиги 40 700 км бўлган электр узатиш тармоқлари ва 12 900 та трансформатор пунктлари янгиланди. Бунинг натижасида республика бўйича 7,3 мингдан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғинидаги 4,2 миллиондан ортиқ аҳоли хонадонларининг электр энергияси таъминоти яхшиланди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1e/22016876_0:857:2049:2393_1920x0_80_0_0_84a22bd413d16cd79427704fc25adb69.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, электр энергияси, энергетика вазирлиги, янги йил
жамият, электр энергияси, энергетика вазирлиги, янги йил
Янги йил байрамида электр энергиясига бўлган талаб пасаяди - Энергетика вазирлиги
Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев байрам кунлари аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш масаласига ойдинлик киритди.
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Янги йил байрамида электр энергиясига бўлган талаб сезиларди даражада пасаяди. Бу ҳақда Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев маълум қилди.
Шерзод Ходжаев байрам куни, хусусан, Янги йилда аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш масаласига ойдинлик киритди.
Унинг сўзларига кўра, янги йил байрамида электр энергиясига бўлган талаб пасаяди. Чунки бу вақт таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади.
“Бу орқали мавжуд электр энергиясининг асосий қисми аҳолига ва айрим ижтимоий соҳа объектларига йўналтирилади. Ўйлайманки, янги йил байрамида электр бўйича муаммолар юзага келмайди”, дейди Шерзод Ходжаев.
Қайд этилишича, агар жойларда авариявий ҳолатлар юзага келадиган бўлса, туну кун ишлайдиган ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган ва ҳар қандай локал муаммолар тезкорлик билан бартараф этилади.
Маълумот учун, 2017-2021 йиллар давомида узунлиги 40 700 км бўлган электр узатиш тармоқлари ва 12 900 та трансформатор пунктлари янгиланди. Бунинг натижасида республика бўйича 7,3 мингдан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғинидаги 4,2 миллиондан ортиқ аҳоли хонадонларининг электр энергияси таъминоти яхшиланди.