https://sputniknews.uz/20221209/xitoy-qirgiziston-ozbekiston-temir-yoli-qurilishi-qaysi-bosqichda-30605230.html
“Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли қурилиши қайси босқичда
“Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли қурилиши қайси босқичда
Sputnik Ўзбекистон
Хитой мутахассислари дала ишларини якунлашди, яқин келажакда лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари экспертиза учун қирғиз ва ўзбек томонларига топширилади. 09.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-09T12:35+0500
2022-12-09T12:35+0500
2022-12-09T12:35+0500
иқтисод
ўзбекистон
қирғизистон
хитой
темир йўл
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/13/26314662_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_6c3c9470cddf389b424fdff6f67b6f7a.jpg
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Хитойлик мутахассислар гуруҳи Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича дала ишларини якунлади. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон Қирғизистон республикаси президенти матбуот хизматига таяниб хабар берган. Матбуот хизмати хабарига кўра, бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Ху Чуньхуа Садир Жапаровга маълум қилган. Ўз навбатида Садир Жапаров Қирғизистон-Хитой муносабатлари ва кенг қамровли стратегик шериклик даражасини юқори баҳолаб, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, хусусан, турли соҳаларда қўшма иқтисодий лойиҳалар амалга оширилаётганини мамнуният билан қайд этган.Жапаров муваффақиятли ҳамкорлик намунаси сифатида уч томон ҳам амалга оширишга киришган Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бўйича энг йирик лойиҳани келтирган.Қирғизистон раҳбари ушбу лойиҳа бутун минтақанинг иқтисодий ривожланишига бебаҳо ижобий таъсир кўрсатишини ва ХХР раиси Си Цзиньпиннинг “Бир камар — бир йўл” ташаббусини амалга оширишда муҳим бўғинга айланишини таъкидлаган. Ху Чуньхуа, ўз навбатида, яқин келажакда лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари экспертиза учун қирғиз ва ўзбек томонларига топширилишини маълум қилган.
ўзбекистон
қирғизистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/13/26314662_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_f81d4c776c8f3df924152b6553d21b6f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, қирғизистон, хитой, темир йўл
иқтисод, ўзбекистон, қирғизистон, хитой, темир йўл
“Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли қурилиши қайси босқичда
Хитой мутахассислари дала ишларини якунлашди, яқин келажакда лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари экспертиза учун қирғиз ва ўзбек томонларига топширилади.
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Хитойлик мутахассислар гуруҳи Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича дала ишларини якунлади. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон Қирғизистон республикаси президенти матбуот хизматига таяниб
хабар берган.
Матбуот хизмати хабарига кўра, бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Ху Чуньхуа Садир Жапаровга маълум қилган.
Ўз навбатида Садир Жапаров Қирғизистон-Хитой муносабатлари ва кенг қамровли стратегик шериклик даражасини юқори баҳолаб, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, хусусан, турли соҳаларда қўшма иқтисодий лойиҳалар амалга оширилаётганини мамнуният билан қайд этган.
Жапаров муваффақиятли ҳамкорлик намунаси сифатида уч томон ҳам амалга оширишга киришган Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бўйича энг йирик лойиҳани келтирган.
Қирғизистон раҳбари ушбу лойиҳа бутун минтақанинг иқтисодий ривожланишига бебаҳо ижобий таъсир кўрсатишини ва ХХР раиси Си Цзиньпиннинг “Бир камар — бир йўл” ташаббусини амалга оширишда муҳим бўғинга айланишини таъкидлаган.
Ху Чуньхуа, ўз навбатида, яқин келажакда лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари экспертиза учун қирғиз ва ўзбек томонларига топширилишини маълум қилган.