Иқтисод

Тоқаев Қозоғистон интеграцияни "секинлаштиргани" ҳақидаги даъволарга жавоб берди

© Пресс-служба президента Казахстана Саммит Содружества Независимых Государств
 Саммит Содружества Независимых Государств - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Қозоғистон иттифоқ шартномасига мувофиқ ҳаракат қиляпти, дейди Тоқаев.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев республиканинг Евроосиё маконида интеграцияни ривожлантиришдан самимий манфаатдор эканини маълум қилди. Бу ҳақда у бугун, 9 декабрь куни Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари саммитида айтиб ўтди.
“Яна бир бор таъкидламоқчиманки, Қозоғистон интеграцияни ривожлантиришдан самимий ва мазмунан манфаатдор. Қозоғистон томонидан интеграция жараёнларининг секинлашиши ҳақида гап бўлиши мумкин эмас”, - дейди Тоқаев.
Унинг сўзларига кўра, “Қозоғистон, аксинча, иттифоққа аъзо барча давлатлар манфаатларини ва, албатта республиканинг миллий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартномага тўлиқ мос равишда иқтисодий интеграция жараёнини такомиллаштириш ва оптималлаштириш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширмоқда.
Янгиликлар лентаси
0