https://sputniknews.uz/20221209/ozbekistonning-doimiy-aholisi-36-milliondan-oshdi-30622475.html
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 36 миллиондан ошди
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 36 миллиондан ошди
Sputnik Ўзбекистон
Мамлакат аҳолисининг бир миллионга кўпайиши учун 1 йил-у 3 ойдан кўпроқ вақт керак бўлди. 09.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-09T20:55+0500
2022-12-09T20:55+0500
2022-12-09T20:55+0500
жамият
умумий аҳоли сони
давлат статистика қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/928/60/9286021_0:135:2592:1593_1920x0_80_0_0_f7d297db2c0ff6617c5f65726ed389ae.jpg
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2022 йил 9 декабрь ҳолатига 36 миллиондан ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.Қўмитанинг дастлабки маълумотларига кўра, аҳолининг 18,1 млн нафарини эркаклар, 17,9 млн нафарини аёллар ташкил этади.ФҲДЁ органларида 2022 йилнинг ноябрь ойида республика бўйича 83 197 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5 377 тага ошган."Ҳозирда Ўзбекистон аҳоли сони бўйича мамлакатлар ўртасида 41 ўринни банд қилиб турибди", - дейилади хабарда.Маълумот учун, Ўзбекистон аҳоли 2021 йилнинг 7 сентябрь куни 35 миллион нафардан ошганди. Аҳолининг яна бир миллионга кўпайишига 1 йил-у 3 ой ва 2 кун етарли бўлди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/928/60/9286021_389:350:2227:1728_1920x0_80_0_0_1232d26fc51c02600ac1ded7a6f94692.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, умумий аҳоли сони, давлат статистика қўмитаси
жамият, умумий аҳоли сони, давлат статистика қўмитаси
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 36 миллиондан ошди
Мамлакат аҳолисининг бир миллионга кўпайиши учун 1 йил-у 3 ойдан кўпроқ вақт керак бўлди.
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2022 йил 9 декабрь ҳолатига 36 миллиондан ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати
хабар берди.
Қўмитанинг дастлабки маълумотларига кўра, аҳолининг 18,1 млн нафарини эркаклар, 17,9 млн нафарини аёллар ташкил этади.
ФҲДЁ органларида 2022 йилнинг ноябрь ойида республика бўйича 83 197 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5 377 тага ошган.
"Ҳозирда Ўзбекистон аҳоли сони бўйича мамлакатлар ўртасида 41 ўринни банд қилиб турибди", - дейилади хабарда.
Маълумот учун, Ўзбекистон аҳоли 2021 йилнинг 7 сентябрь куни 35 миллион нафардан ошганди. Аҳолининг яна бир миллионга кўпайишига 1 йил-у 3 ой ва 2 кун етарли бўлди.