https://sputniknews.uz/20221209/olis-hududlardagi-bemorlarga-havo-yollari-orqali-tez-tibbiy-yordam-korsatish-yolga-qoyiladi-30610729.html
Олис ҳудудлардаги беморларга ҳаво йўллари орқали тез тиббий ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилади
Олис ҳудудлардаги беморларга ҳаво йўллари орқали тез тиббий ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилади
Sputnik Ўзбекистон
Олис ҳудудлардаги беморларга ҳаво йўллари орқали тез тиббий ёрдам кўрсатиш амалиёти йўлга қўйилади 09.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-09T14:20+0500
2022-12-09T14:20+0500
2022-12-09T14:20+0500
жамият
тиббиёт муассаси
самолёт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/01/19901909_0:68:1300:799_1920x0_80_0_0_2695ff4d1072df2d5d7c877a4e117abf.jpg
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Эндиликда олис ва чекка қишлоқлардаяшовчи беморларга ҳаво йўллари орқали тез тиббий ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақда АОКАда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ОАВ вакиллари учун ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар берди Sputnik мухбири.Қайд этилишича, олис ва чекка қишлоқларда, ноқулай об-ҳаво шароитларда аҳолига ҳаво йўллари орқали самолёт ва вертолётларда хизмат кўрсатиш санавиация тез тиббий ёрдами тизими йўлга қўйилмоқда.Республика тез тиббий ёрдами маркази директори Абдувоит Гафуровнинг сўзларига кўра, 2023 йилдан аҳоли чақирувлари мобил илова орқали амалга оширилади.“Тез тиббий ёрдамнинг 2022-2023 йиллардаги чора-тадбирлар стратегияси”га кўра, Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг филиалларида замонавий бино-иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш, инфраструктурасини яратишда маҳаллий бюджетдан 113 млрд сўм ажратиш режалаштирилган.Маълумот учун, Ўзбекистонда Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг 14 та ҳудудий филиалидан иборат тез тиббий ёрдамнинг ягона вертикал бошқарув тизими ташкил этилди.Ўтган йилда тез тиббий ёрдамда "B" тоифали 435та реанимобил аҳолига хизмат кўрсатган бўлса, бугунга келиб бундай замонавий санитар автоуловлар сони 541 тага етди.Ҳозирда дамас транспорт воситаларининг 163таси Тошкент шаҳри, 56таси Самарқанд, 44таси Фарғона ҳамда 38таси Наманган вилоятлари аҳолисига сифатли ва тезкор тиббий хизмат кўрсатмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/01/19901909_73:0:1228:866_1920x0_80_0_0_d693dd34356a6216aafb8cd94db51b9a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тиббиёт муассаси, самолёт
жамият, тиббиёт муассаси, самолёт
Олис ҳудудлардаги беморларга ҳаво йўллари орқали тез тиббий ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилади
Олис ҳудудлардаги беморларга ҳаво йўллари орқали тез тиббий ёрдам кўрсатиш амалиёти йўлга қўйилади
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Эндиликда олис ва чекка қишлоқлардаяшовчи беморларга ҳаво йўллари орқали тез тиббий ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақда АОКАда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ОАВ вакиллари учун ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Қайд этилишича, олис ва чекка қишлоқларда, ноқулай об-ҳаво шароитларда аҳолига ҳаво йўллари орқали самолёт ва вертолётларда хизмат кўрсатиш санавиация тез тиббий ёрдами тизими йўлга қўйилмоқда.
Республика тез тиббий ёрдами маркази директори Абдувоит Гафуровнинг сўзларига кўра, 2023 йилдан аҳоли чақирувлари мобил илова орқали амалга оширилади.
“Эндиликда маънан эскирган, эксплуатацияга ярамай қолган 2100 дан ортиқ тез тиббий ёрдамдаги дамас автотранспорт воситалари янгиларига алмаштирилади. Шунингдек, тиббий, техник ходимлар малакасини оширишда Россия, Франция, Жанубий Корея мамлакатлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда”, дейди Абдувоит Гафуров.
“Тез тиббий ёрдамнинг 2022-2023 йиллардаги чора-тадбирлар стратегияси”га кўра, Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг филиалларида замонавий бино-иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш, инфраструктурасини яратишда маҳаллий бюджетдан 113 млрд сўм ажратиш режалаштирилган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг 14 та ҳудудий филиалидан иборат тез тиббий ёрдамнинг ягона вертикал бошқарув тизими ташкил этилди.
Ўтган йилда тез тиббий ёрдамда "B" тоифали 435та реанимобил аҳолига хизмат кўрсатган бўлса, бугунга келиб бундай замонавий санитар автоуловлар сони 541 тага етди.
Ҳозирда дамас транспорт воситаларининг 163таси Тошкент шаҳри, 56таси Самарқанд, 44таси Фарғона ҳамда 38таси Наманган вилоятлари аҳолисига сифатли ва тезкор тиббий хизмат кўрсатмоқда.