Уралда Ўзбекистон тоғ-кончилик равнақига ҳисса қўшувчи кадрлар тайёрланмоқда - бош консул

© Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонасиУрал Давлат тоғ-кончилик университети
Урал Давлат тоғ-кончилик университети - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.12.2022
Oбуна бўлиш
Урал давлат тоғ-кончилик университетида юздан ортиқ ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги бош консули Абдусалом Ҳотамов Урал давлат тоғ-кончилик университетида таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашди.
Бош консулхонанинг Sputnik мухбирига маълум қилишича, ҳозирда мазкур даргоҳда юздан ортиқ ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда.
Учрашувда университет ректори Алексей Душин ва 30 нафардан ортиқ ўзбекистонлик талабалар иштирок этди.
Алексей Душин иштирокчиларни қутлар экан, бундай учрашувлар икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришда муҳим эканлигини қайд этди.
Бош консул Абдусалом Ҳотамов ўз сўзида бўлажак муҳандисларни тайёрлаётган университет ректори ва жамоасига ўз миннатдорчилигини билдирди.

"Университетда ўзбекистонлик талабалар муносиб таълим олмоқда, бу эса келажакда ўз она юрти равнақига катта ҳисса қўшиш имконини беради. Ўзбекистонда ҳали ҳам очилмаган фойдали қазилма конлари кўп”, - деди Абдусалом Ҳотамов.

© Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонасиУрал Давлат тоғ-кончилик университети
Урал Давлат тоғ-кончилик университети - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.12.2022
Урал Давлат тоғ-кончилик университети
Тадбир давомида биринчи курс талабалари университетнинг ижтимоий ҳаётида янада фаол иштирок этиш, талабалар ташкилотларига аъзо бўлиш истагини билдиришди. Ўз навбатида университет ректори талабаларнинг истагини қўллаб-қувватлади.
© Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонасиУрал Давлат тоғ-кончилик университети
Урал Давлат тоғ-кончилик университети - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.12.2022
Урал Давлат тоғ-кончилик университети
Маълумот учун, Урал давлат тоғ-кончилик университети 1914 йилда кончилик институти сифатида ташкил этилган Екатеринбург ва Уралдаги энг қадимги университет ҳисобланади. 2014 йилда университетнинг 100 йиллиги нишонланди, шу вақт ичида 50 мингдан ортиқ кон муҳандислари, юзлаб докторлар ва фан номзодлари тайёрланди. Университетда кончилик, машинасозлик, транспорт жараёни технологияси, нефт ва газ геологияси каби 25дан ортиқ йўналишлар мавжуд.
Янгиликлар лентаси
0