https://sputniknews.uz/20221208/taniqli-akademik-abdumavlon-abdullaev-vafot-etdi-30585414.html
Таниқли академик Абдумавлон Абдуллаев вафот этди
Таниқли академик Абдумавлон Абдуллаев вафот этди
Sputnik Ўзбекистон
Абдуллаев тўплаган ғўза генофонди фойдали белгилар манбаи бўлибгина қолмай, янги генетик асосли истиқболли навлар яратиш учун муҳим манба ҳисобланади. 08.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-08T16:55+0500
2022-12-08T16:55+0500
2022-12-08T16:55+0500
жамият
таъзия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/08/30585524_0:0:1281:721_1920x0_80_0_0_22bb8e723846762880fc1c62133c97a0.jpg
ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Бугун академик Абдумавлон Абдуллаев 92 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар берди.Абдумавлон Абдуллаев генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси соҳасида дунёга танилган. У Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ривожига муносиб ҳисса қўшган.Абдуллаев 1961 йилда номзодлик, 1972 йилда докторлик диссертациясини ёқлаган. 1979 йилда ЎзР ФАнинг мухбир аъзоси этиб сайланган.1980 йилда "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби" юксак унвони билан тақдирланган. 1984 йилда эса "Генетика" соҳаси бўйича профессор унвони берилган. 1995 йилда у "Молекуляр генетика" соҳаси бўйича ЎзР ФА академиги этиб сайланган.Академикнинг асосий илмий йўналиши ғўза генетикаси, систематикаси, эволюцияси ва филогенияси каби фундаментал муаммоларини ўрганишга қаратилган. Шу билан бирга, жаҳондаги энг бой коллекцияларидан бири — ғўза генофондини яратилишида, уни янги намуналар билан тўлдиришда Абдуллаевнинг ҳиссаси беқиёсдир.Абдуллаев тўплаган ғўза генофонди коллекцияси республиканинг миллий бойлиги ҳисобланиб, келгусида тадқиқотчиларнинг кўп авлодларига хизмат қилади. Генофонд фойдали белгилар манбаи бўлибгина қолмай, янги генетик асосли истиқболли навлар яратиш учун муҳим манба ҳисобланади.Ёввойи тур ва ғўзанинг янги синтетик формалари қимматли ҳўжалик белгили донорларидан нафақат институт лабораторияларида, балки республаканинг кўпгина илмий текшириш институтларида ҳам самарали фойдаланилади. Улар асосида янги навлар яратилган.Абдуллаев Ан-Чиллаки, АН Узбекистан-3, АН-510, 512-516, Шароф-75, Беш-Қаҳрамон, Клейстогам, Ҳамкор, НАСАФ, Кўпайсин, Генофонд-2 ва бошқа навларга ҳаммуаллифдир.Абдуллаев раҳбарлигида ташкил этилган ғўза систематикаси ва филогенияси бўйича илмий мактаб ҳозирги замон талаблари даражасида муваффақиятли ривожланмоқда. Илмий мактаб нафақат республикада, балки хорижда ҳам тан олинган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/08/30585524_110:0:1127:763_1920x0_80_0_0_7e7f2287bf209df51df9c3d43929743d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, таъзия
Таниқли академик Абдумавлон Абдуллаев вафот этди
Абдуллаев тўплаган ғўза генофонди фойдали белгилар манбаи бўлибгина қолмай, янги генетик асосли истиқболли навлар яратиш учун муҳим манба ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Бугун академик Абдумавлон Абдуллаев 92 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар
берди. Абдумавлон Абдуллаев генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси соҳасида дунёга танилган. У Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ривожига муносиб ҳисса қўшган.
Абдуллаев 1961 йилда номзодлик, 1972 йилда докторлик диссертациясини ёқлаган. 1979 йилда ЎзР ФАнинг мухбир аъзоси этиб сайланган.
1980 йилда "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби" юксак унвони билан тақдирланган. 1984 йилда эса "Генетика" соҳаси бўйича профессор унвони берилган. 1995 йилда у "Молекуляр генетика" соҳаси бўйича ЎзР ФА академиги этиб сайланган.
Академикнинг асосий илмий йўналиши ғўза генетикаси, систематикаси, эволюцияси ва филогенияси каби фундаментал муаммоларини ўрганишга қаратилган. Шу билан бирга, жаҳондаги энг бой коллекцияларидан бири — ғўза генофондини яратилишида, уни янги намуналар билан тўлдиришда Абдуллаевнинг ҳиссаси беқиёсдир.
Абдуллаев тўплаган ғўза генофонди коллекцияси республиканинг миллий бойлиги ҳисобланиб, келгусида тадқиқотчиларнинг кўп авлодларига хизмат қилади. Генофонд фойдали белгилар манбаи бўлибгина қолмай, янги генетик асосли истиқболли навлар яратиш учун муҳим манба ҳисобланади.
Ёввойи тур ва ғўзанинг янги синтетик формалари қимматли ҳўжалик белгили донорларидан нафақат институт лабораторияларида, балки республаканинг кўпгина илмий текшириш институтларида ҳам самарали фойдаланилади. Улар асосида янги навлар яратилган.
Абдуллаев Ан-Чиллаки, АН Узбекистан-3, АН-510, 512-516, Шароф-75, Беш-Қаҳрамон, Клейстогам, Ҳамкор, НАСАФ, Кўпайсин, Генофонд-2 ва бошқа навларга ҳаммуаллифдир.
Абдуллаев раҳбарлигида ташкил этилган ғўза систематикаси ва филогенияси бўйича илмий мактаб ҳозирги замон талаблари даражасида муваффақиятли ривожланмоқда. Илмий мактаб нафақат республикада, балки хорижда ҳам тан олинган.