Пойтахтда “Эзгу ишлар фурсати” номли хайрия форуми бошланди

© Sputnik/Рамиз БахтияровВ Ташкенте стартовал благотворительный форум "Время добрых дел".
В Ташкенте стартовал благотворительный форум Время добрых дел. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.12.2022
Oбуна бўлиш
Тадбир икки кун давомида “Россотрудничество”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Бугун Тошкентда “Эзгу ишлар фурсати” номли хайрия форуми бошланди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар бермоқда.
Лойиҳа иштирокчилари аутизм синдроми бор болаларни психологик-педагогик қўллаб-қувватлашнинг замонавий амалиётлари билан танишишади. Бундай болаларни мактабгача тайёрлаш усуллари кўриб чиқилади ва мослаштирилган жисмоний тарбия машғулотларини ўтказиш тамойиллари ўрганилади.
Таклиф этилган маърузачилар орасида Педагогика, психология ва ижтимоий муаммолар институти етакчи илмий ходими Ольга Стукалова, етим болалар учун стационар муассасалар директори Елена Агафонова, “Жисмоний тарбия ва саломатлик” дастури директори Иля Бури бор.
Тадбир икки кун давомида “Россотрудничество”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0