Ўзбекистон газ иттифоқидан воз кечдими? - Энергетика вазири аслида нима деган эди

© Foto : Пресс-служба президента УзбекистанаПредседатель правления акционерного общества “Узкимёсаноат” Журабек Мирзамахмудов
Председатель правления акционерного общества “Узкимёсаноат” Журабек Мирзамахмудов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.12.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон газ ва электр энергиясини қўшнилардан тижорат шартномаси асосида сотиб олиш ҳақида музокаралар олиб бормоқда - вазир.
ТОШКЕНТ, 8 дек - Sputnik. Ўзбекистонда, Россия ва Қозоғистон газ иттифқига қўшилиш учун, сунъий газ тақчиллиги уюштирилаётгани йўқ, деди республика энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов. Вазирлик қуйидаги ахборотни Sputnik мухбирига тасдиқлади.
"Бугунги вазият, ташқи факторларга боғлиқ бўлмаган ҳолат. Тақчиллик Ўзбекистон ички истеъмолининг ошиши натижасида содир бўлди. Энергия истеъмолининг ошиши - иқтисодиёт ҳажми ўсиши, аҳоли сони ва даромадлари ошиши натижасида содир бўлди. Ушбу эҳтиёжни етарли даражада қондира олмаганимиз – бу бизнинг айбимиз", - деди вазир.
Мирзамахмудов айтишига кўра, бугунги кунда республикада барча ички ресурслар сафарбар қилинган, лекин қандайдир ҳажмда импорт қилишга ҳам эҳтиёж бор.

"Шу сабабли биз бугунги кунда, қандайдир альянс ёки союз тузиш эмас, биз қўшни давлатлардан табиий газ ва электр энергиясини импорт қилиш бўйича музокаралар олиб бораяпмиз. Бунда биз миллий манфаатлардўан келиб чиққан ҳолда, ўзимизнинг энергия тармоқларимизни кимгадир бервориш йўли билан эмас, тижорий олди-сотди шартномаси асосида ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар олиб борилаяпти", - деди энергетика вазири.

Бироз олдин Reuters ахборот агентлиги ва яна бир неча нашрлар "Ўзбекистон газ иттифоқидан воз кечди" мавзусида хабарлар тарқатган эди.
Айтиш жоизки республика раҳбарияти томонидан Россия ва Қозоғистон иштирокидаги газ иттифоқидан воз кечиш ҳақидаги расмий баёнот ҳеч қаерда эълон қилинмаган.
Шу билан бирга, Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков газ иттифоқи бу иқтисодий лойиҳа эканини ҳам бир неча бор таъкидлаган эди.
Янгиликлар лентаси
0