https://sputniknews.uz/20221208/myasnikovich-eoiining-yagona-ilmiy-innovatsion-makonini-shakllantirish-kerak-30587481.html
Мясникович: ЕОИИнинг ягона илмий-инновацион маконини шакллантириш керак
Мясникович: ЕОИИнинг ягона илмий-инновацион маконини шакллантириш керак
Sputnik Ўзбекистон
ЕИК ҳайъати раиси Михаил Мясникович ЕОИИ ягона илмий-инновацион маконини шакллантиришни таклиф қилди. 08.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-08T17:22+0500
2022-12-08T17:22+0500
2022-12-08T17:22+0500
дунёда
еоии
бишкек
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1343/30/13433095_0:0:1600:901_1920x0_80_0_0_bfae544ad57ac3a16e907d247298d069.jpg
ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Евросиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати раиси Михаил Мясникович Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) ягона илмий-инновацион маконини шакллантиришни таклиф қилди. Бундай таклифни у Бишкек инвестиция саммити доирасида ўтказилаётган илмий анжуманда билдирди, дея хабар бермоқда Sputnik Қирғизистон.Мясниковнинг сўзларига кўра, асосли илмий ёндашувлар ва самарали илмий ишланмалар ЕОИИнинг техник қайта қуролланиши ва инновацион ривожланишининг асосий бир қисми бўлиши зарур. Бу кучли ташқи босимни инобатга олган ҳолда ғоят долзарб, чунки иттифоқнинг икки аъзоси – Россия ва Беларусь – Ғарб санкциялари остида.“Бу вазиятда мустақил ва барқарор ривожланиш – мамлакатларимиз иқтисодий фаровонлигининг гарови. Ўйлаб қўйган ишларни амалга ошириш учун илмий соҳани тартибга солиш ёндашувларни қайта кўриб чиқиш лозим”, - деди ЕИК ҳайъати раиси ва ЕОИИнинг ягона илмий-инновацион маконини шакллантиришни таклиф қилди.Ўзбекистон 2020 йил декабрь ойида ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини олган эди. Иттифоқ 2014 йилда Россия, Беларусь ва Қозоғистон ўртасида тузилган шартнома асосида ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Бу иттифоққа 2015 йилда Арманистон ва Қирғизистон аъзо бўлган, Молдова ва Куба кузатувчи мақомига эга.ЕОИИнинг мақсади — аъзо давлатлар аҳолисининг турмуш даражасини юксалтириш борасида барқарор ривожланиш учун шароитлар яратиш, товарлар, хизматлар, капитал ва иш ресурсларининг ягона бозорини шакллантиришга ҳаракат қилиш, глобал иқтисодиёт шароитида миллий иқтисодиётларнинг рақобатбардошлигини ошириш, ҳар томонлама модернизациялаш ва ўзаро кооперацияни ривожлантиришдан иборат.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1343/30/13433095_176:0:1600:1068_1920x0_80_0_0_4991d182ab4e15c5a48374c8c3e240ab.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, еоии, бишкек
Мясникович: ЕОИИнинг ягона илмий-инновацион маконини шакллантириш керак
ЕИК ҳайъати раиси Михаил Мясникович ЕОИИ ягона илмий-инновацион маконини шакллантиришни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Евросиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати раиси Михаил Мясникович Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) ягона илмий-инновацион маконини шакллантиришни таклиф қилди. Бундай таклифни у Бишкек инвестиция саммити доирасида ўтказилаётган илмий анжуманда билдирди, дея
хабар бермоқда Sputnik Қирғизистон.
Мясниковнинг сўзларига кўра, асосли илмий ёндашувлар ва самарали илмий ишланмалар ЕОИИнинг техник қайта қуролланиши ва инновацион ривожланишининг асосий бир қисми бўлиши зарур. Бу кучли ташқи босимни инобатга олган ҳолда ғоят долзарб, чунки иттифоқнинг икки аъзоси – Россия ва Беларусь – Ғарб санкциялари остида.
“Бу вазиятда мустақил ва барқарор ривожланиш – мамлакатларимиз иқтисодий фаровонлигининг гарови. Ўйлаб қўйган ишларни амалга ошириш учун илмий соҳани тартибга солиш ёндашувларни қайта кўриб чиқиш лозим”, - деди ЕИК ҳайъати раиси ва ЕОИИнинг ягона илмий-инновацион маконини шакллантиришни таклиф қилди.
Ўзбекистон 2020 йил декабрь ойида ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини олган эди. Иттифоқ 2014 йилда Россия, Беларусь ва Қозоғистон ўртасида тузилган шартнома асосида ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Бу иттифоққа 2015 йилда Арманистон ва Қирғизистон аъзо бўлган, Молдова ва Куба кузатувчи мақомига эга.
ЕОИИнинг мақсади — аъзо давлатлар аҳолисининг турмуш даражасини юксалтириш борасида барқарор ривожланиш учун шароитлар яратиш, товарлар, хизматлар, капитал ва иш ресурсларининг ягона бозорини шакллантиришга ҳаракат қилиш, глобал иқтисодиёт шароитида миллий иқтисодиётларнинг рақобатбардошлигини ошириш, ҳар томонлама модернизациялаш ва ўзаро кооперацияни ривожлантиришдан иборат.