https://sputniknews.uz/20221208/issiqlik-taminotida-muammo-yuzaga-kelgan-maktab-vaqtinchalik-yopilishi-mumkin-30573437.html
Иссиқлик таъминотида муаммо юзага келган мактаб вақтинчалик ёпилиши мумкин
Иссиқлик таъминотида муаммо юзага келган мактаб вақтинчалик ёпилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Иссиқлик таъминоти ёки ковид билан касалланишлар сони ортиши - мактабларни вақтинча ёпишга асос бўлиши мумкин. 08.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-08T09:59+0500
2022-12-08T09:59+0500
2022-12-08T09:59+0500
жамият
халқ таълими вазирлиги (хтв)
мактаб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/0e/15180817_0:0:2747:1545_1920x0_80_0_0_ac5f7079acb9fdc250dfece477c1bd84.jpg
ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Мактабларда иссиқлик билан муаммо юзага келса ҳамда ковид билан касалланиш ҳолатлари кўпайса маҳаллий ҳокимликлар билан келишган ҳолда ўқувчилар бир ҳафталик таътилларга чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигида ўтказилган тезкор йиғилишда маълум қилинди.Йиғилишда умумтаълим муассасаларининг қиш мавсумини беталофат ўтказиш, мактабларда юзага келаётган муаммоли ҳолатлар ва уларнинг ечими муҳокама этилди.Бугунги кунда мазкур йўналишдаги муаммоларни тезкор ҳал этиш ва назорат қилиш мақсадида ҳар 3та мактабга биттадан ходим масъул қилиб бириктирилган. Улар ҳар кунлик аҳволидан хабардор бўлиб, муаммоларни тезкор бартараф этиш чораларини кўрмоқда.Қайд этилишича, қиш мавсумини ўтказиш билан боғлиқ муаммолар ҳақидаги хабарларни қабул қилиш мақсадида Ишчи штабларда ишонч телефонлари ташкил этилган.Айрим таълим муассасаларида юзага келган муаммо ва камчиликларга дуч келган ота-оналар, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига мурожаат қилиши мумкин.Бунинг учун бош бошқарма томонидан телеграмм боти ишга туширилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/0e/15180817_111:0:2574:1847_1920x0_80_0_0_cecd818fe84474214f97632697d31cd8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, халқ таълими вазирлиги (хтв), мактаб
жамият, халқ таълими вазирлиги (хтв), мактаб
Иссиқлик таъминотида муаммо юзага келган мактаб вақтинчалик ёпилиши мумкин
Иссиқлик таъминоти ёки ковид билан касалланишлар сони ортиши - мактабларни вақтинча ёпишга асос бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Мактабларда иссиқлик билан муаммо юзага келса ҳамда ковид билан касалланиш ҳолатлари кўпайса маҳаллий ҳокимликлар билан келишган ҳолда ўқувчилар бир ҳафталик таътилларга чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигида ўтказилган тезкор йиғилишда маълум
қилинди. Йиғилишда умумтаълим муассасаларининг қиш мавсумини беталофат ўтказиш, мактабларда юзага келаётган муаммоли ҳолатлар ва уларнинг ечими муҳокама этилди.
Қиш мавсумини ўтказишда турли муаммоларга учраётган таълим муассасалари ҳолатини доимий таҳлил қилиш, аниқланган масалаларни тезкор ҳал этиш бўйича штаб масъулларига зарур кўрсатмалар берилди.
Бугунги кунда мазкур йўналишдаги муаммоларни тезкор ҳал этиш ва назорат қилиш мақсадида ҳар 3та мактабга биттадан ходим масъул қилиб бириктирилган. Улар ҳар кунлик аҳволидан хабардор бўлиб, муаммоларни тезкор бартараф этиш чораларини кўрмоқда.
Қайд этилишича, қиш мавсумини ўтказиш билан боғлиқ муаммолар ҳақидаги хабарларни қабул қилиш мақсадида Ишчи штабларда ишонч телефонлари ташкил этилган.
Айрим таълим муассасаларида юзага келган муаммо ва камчиликларга дуч келган ота-оналар, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига мурожаат қилиши мумкин.
Бунинг учун бош бошқарма томонидан телеграмм боти ишга
туширилган.