Европа Россиянинг янги газ илмоғи устида
22:10 08.12.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023)
© LEX VAN LIESHOUT / ANP / AFPГазовый супер танкер
© LEX VAN LIESHOUT / ANP / AFP
Oбуна бўлиш
Европа Россия газ қувуридан тантанали воз кечиб, гулдурос қарсаклар остида Россия, АҚШ ва Қатардан суюлтирилган газ сотиб олишга ўтди.
Қиш фасли тобора ишон билан кириб келар экан энергия бозорларида кутилмаган ва унчалик ёқимли бўлмаган воқеалар содир бўлади. Об-ҳаво маълумотларига кўра, ушбу дам олиш кунлари Европа Иттифоқининг аксарият мамлакатларида биринчи совуқлар келади ва Полшада умуман олганда кучли -10 даража совуқ кутилмоқда. Бироқ, термометрлар ҳали пастга туша олмади, чунки маълум бўлишича, худди шу Европа Иттифоқи Россия суюлтирилган газининг экспортини рекорд даражага кўтарган.
Аниқ рақамлар ҳам маълум. Европа Иттифоқи яқинда чиқиб кетган Буюк Британия билан биргаликда Россияда ишлаб чиқарилган ЛНГ сотиб олишни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21 фоизга оширди. Бу, хусусан, Германиянинг Handelsblattнашри ICIS халқаро таҳлилий компаниясига таяниб ёзади. Мақолани диққат билан ўқиганда, кулгили тафсилотлар дарҳол кўринади.
Биринчидан, санкциялар остидаги Россиядан суюлтирилган газ Европага ва айниқса Британия оролларига қандай йўллар билан етиб бораётганини ҳеч ким аниқ билмайди. Ғарб таҳлилчиларининг фикрига кўра, Германия транзитни таъминлайди, аммо унинг ўзининг регазификация терминаллари йўқ, яъни ёқилғи инкогнито режимини диққат билан кузатадиган бошқа мамлакатга келади. Агар импортни таҳлил қиладиган бўлсак, у ҳолда Франция, Бельгия ёки Голландия Россия суюлтирилган газини қабул қилувчи база ролига мос келади. Айнан шу ерда ёқилғи Германия маҳсулоти сифатида ҳужжатлаштирилиб кейин Европа бўйлаб тарқалади ва Ла-Маншни кесиб ўтади.
Иккинчидан, суюлтирилган газ бозоридаги нархлар ўзгаришини билвосита таҳлил қилиш қувурлар орқали етказиб бериш кескин камайганидан кейин таъминот занжирларини қайта йўналтириш Европага неча пулга тушганини тахмин қилиш имконини беради. Ғарб экспертлари якуний чизиқни диққат билан белгилаб олишди - жорий йилнинг январидан ноябригача бўлган даврда фақат Россиядан ЛНГ импорт қилиш учун камида 27 миллиард евро тўланган.
Шу билан бирга, фақат америкаликлар Британия ва Европа Иттифоқини хиёнатда айблашлари мумкин. Уларнинг ўзлари энергия ресурслари билан яхши таъминланган. Масалан, сўнгги кунларда Британия матбуоти автомобиль ёқилғиси, айниқса, дизель ёқилғиси нархи рекорд даражада ошгани ҳақидаги мақолаларга тўла.
Бир вақтнинг ўзида энергия танқислиги туфайли бу йил совуқ ҳароратдан ўлимлар сони рекорд даражада бўлиши ва бу тоифадаги ўлимлар сони 100 минг кишини ташкил этиши ҳақидаги тушунча оммавий онгга жуда юмшоқ тарзда киритилмоқда.
Ҳукумат фуқаролар норозиликларига жавобан, газ аспоблари дастакларини пастроққа бураб қўйишни тавсия этмоқда. (европанинг аксарият давлатларида уй ичидаги ҳарорат 16-18 даража) Британияда Консерватип партия раҳбари Надхим Захави тиббиёт ходимлари иш ташлашига муносабат билдирар экан “арз-дод қилмасдан бирлашиб Путинга аниқ сигнал юборишни– яъни “улар энергиядан қурол каби фойдаланишга йўқ қўймасликларини” билдиришни таклиф қилди.
Шу билан бирга, француз оммавий ахборот воситаларида дарахтларни кейинчалик ўтин сифатида ёқиш учун тўғри ва тежамкор кесиш ҳақида эслатмалар нашр этилмоқда. Президент Макрон вазиятни кескинлаштирмасликни сўрайди, аммо пессимистик нашрлар ҳали ҳам ҳавас қиладиган мунтазамлик билан чиқмоқда.
Bloomberg муаллифлари айтишига кўра, агар яқин кунларда Европада кучли шамол эсмаса, операторлар худди Украинадаги каби электр энергиясини ўчиришга мажбур бўлишларини таъкидламоқда. Ягона фарқ шундаки, бунда Россия ҳеч қачон бирорта Европа ИЭСи ёки подстанциясини ҳатто чертмаган.
Айни пайтда биз Европа ўз энергетик ва сиёсий мустақиллигини тўлиқ йўқотгани ҳақида гапиришимиз мумкин. Айрим Европа мамлакатлари раҳбарлари ваҳима ичида барча тутқичларни кетма-кет тортиб, қишдан ўтиш учун ресурсларнинг суюқ оқимини қандайдир тарзда ўзгартиришга ҳаракат қиладиган коммутатор вазифасини бажармоқда. Шу билан бирга, энергетика бозорни қайта тақсимлаш кетмоқда ва бу тақсимлаш муқобили бўлмаган-мажбурий шаклда ва европаликларнинг иштирокисиз амалга оширилмоқда.
Россиядан суюлтирилган газ сотиб олишнинг ўсиши бир нарсани яққол кўрсатади – Россияни энергия етказиб берувчи давлат сифатида четга чиқариб ташлашнинг иложи йўқ. Ахмоқона санкциялар қанчалик кўп бўлса, Россия гази европаликлар уйига шунча қиммат нархда етиб боради.
Ушбу вазиятдан қаймоқларни, албатта, Европанинг эски иқтисодий алоқаларини ғалаба билан узиб қўйган ва ҳозирда асосий экспортчига айланган Қўшма Штатлар олмоқада.
Бир неча кун аввал Американинг Sempra Energy компанияси Франциянинг Engie компанияси билан йилига 0,9 миллион тонна (1,2 миллиард куб метр) суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича 15 йиллик шартнома имзолади.
Бир қарашда бу оддий шартномадек туюлиши мумкин, аммо унинг бир аҳамиятли томони бор. Суюлтирилган ёқилғини ишлаб чиқариш ва жўнатиш Порт Артур терминалида амалга оширилади. Ушбу алоҳида буюртмани бажариш учун дастлабки иккита ишлаб чиқариш линияси қуриб битказилмоқда. Яъни, қурилиш олдиндан муайян мақсадни кўзлаб амалга оширилган ва улар ушбу келишув амалга ошишига тўлиқ ишонган.
Лекин бу ҳали детектив ҳикоянинг охири эмас: терминал эгалари ўзларининг келажак режаларини, яъни Порт Артурни Шимолий Америкадаги энг йирик суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчисига айлантирадиган яна саккизта газ суюлтириш линияларини қуришни аллақачон айтиб ўтишган. Ўйлаймизки, Европа матбуотидаги нашрларнинг қайғули оҳанги кўп йиллик фойдали шартномаларни интиқлик билан кутаётган америкалик экспортчиларни жуда рағбатлантиради. Европани Россия энергия ресурсларидан маҳрум қилган айнан ўша экспортичлар.
Бироқ, россиялик энергетиклар ҳам тушкунликка тушмаслиги керак. Ғарб таҳлилчиларининг фикрига кўра, Россия корхоналардан экспортга суюлтирилган газ етказиб бериш барқарор ўсиб бормоқда. Бу эса саноатнинг янада ўсиши учун ҳаракатлантирувчи омил ҳисобланади. Мисол учун, яқинда Ямал LNG лойиҳаси юбилей 50 миллион тонна суюлтирилган газни жўнатиш ҳақида хабар берди. Бу жуда кўп бўлиб туюлади, лекин улар аллақачон янги нишонни кўзламоқдалар - йилига 21 миллион тонна, яъни рекорд йиғилган кўрсаткич тез орада ҳар икки йилда бир марта амалга оширилади. Ва газ ташувчилар қаерга бориши фақат нарх таклифига боғлиқ бўлади. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили айнан Европа бозори Осиё бозорларидан кўра нарх юқори эди.
Булар бекорчи хаёллар эмаслигини бошқа фактлар ҳам тасдиқлайди.
Японияда ҳукумат суюлтирилган газ сақлаш учун захира ҳажмини ошириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Олаф Шольц бошчилигида, Россия билан алоқаларнинг узилишидан энг кўп зарар кўрган Германия, ҳақиқатан ҳам, газ транзитидан чиқиб, ҳеч бўлмаганда йўқолган козозларнинг бир қисмини қайтариб олишни хоҳлайди. Улар биринчи навбатда иккита LNG терминалини, хусусан Брунсбюттел ва Любминда қуриш бўйича лойиҳалар аллақачон тасдиқланган. Демак "Шимолий оқим" қувурлари катта тоннажли кемалар билан алмаштирилади. Киев ҳам ўзининг регазификация терминалини орзу қилмоқда, аммо бу ерда биз бир нарсани кафолат билан айтишимиз мумкин - у ҳеч қачон қурилмайди, чунки Украинага рус газини тўғридан-тўғри етказиб беришдан кўра Европа орқали қайта сотиш анча фойдали. Ҳам молиявий, ҳам тарбиявий нуқтаи назаридан.
"Шимолий оқим" линияларини таъмирлаш, Украина ва Польша орқали газ оқимини тиклаш ҳақида гап йўқлиги сабабли, биз Европа иқтисодиёти ва энергетикасининг муқобил таъминотга, айниқса суюлтирилган газга ўтишини кутишимиз керак. Етказиб берувчилар рўйхати аллақачон маълум - булар Қатар, Россия ва АҚШ. Яъни, Европа Иттифоқи Россия газ қувуридан тантанали воз кечиб, гулдурос қарсаклар остида бир ёноғига рус илгагини, иккинчисига эса Америка суқиб олмоқда. Ниа ҳам дерлик, улар эркин одамлар ҳаққи бор.