Бишкекдаги ЕОИИ саммитида газ иттифоқи мавзуси муҳокама қилиниши мумкин – Ушаков

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишГазопровод высокого давления от Елабуги до Нижнекамска
Газопровод высокого давления от Елабуги до Нижнекамска - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.12.2022
Oбуна бўлиш
Жума куни Бишкекда ЕОИИга аъзо давлатлар раҳбарлари саммити ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Россия президентининг халқаро ишлар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков Бишкекда бўлиб ўтадиган Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) саммитида Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги газ иттифоқи мазвуси муҳокама қилиниши мумкинлигини истисно қилмади.

“Бу ғоя муҳокама босқичида. Бишкекда бу мавзуга қандайдир тарзда муҳокама қилинишини истисно қилмайман. Ўзбекистон томонидан бош вазир (Абдулла Арипов – таҳр.) қатнашади, балки, бу учрашув чоғида бирор бир мулоқот бўлади”, - деди Ушаков брифингда. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

9 декабрь куни Бишкекда ЕОИИга аъзо давлатлар раҳбарлари саммити ўтказилади. Ўзбекистон 2020 йил декабрь ойида ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини олган. Иттифоқ 2014 йилда Россия, Беларусь ва Қозоғистон ўртасида тузилган шартнома асосида ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Бу иттифоққа 2015 йилда Арманистон ва Қирғизистон аъзо бўлган, Молдова ва Куба кузатувчи мақомига эга.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойининг охирида Владимир Путин ва Қосим-Жомарт Тоқаев учрашувидан сўнг Россия газини ҳудудлар орқали ташиш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун Ўзбекистон иштирокида “уч томонлама газ иттифоқи” ташкил қилиш таклифи ҳақидаги хабарлар пайдо бўлган эди. Ушбу лойиҳа дастлабки босқичда ўзаро мувофиқлаштириш механизмни яратишни назарда тутади.
Президент РФ В. Путин выступил на мероприятии к 100-летию республик Адыгея, КБР и КЧР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2022
Газ иттифоқи ҳам ички эҳтиёжини қондиради ҳам экспорт салоҳиятини оширади - Новак
Янгиликлар лентаси
0