Юқори кучланишли электр тармоқларига ҳам чекловлар киритилмоқда

© "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиалиЭлектр тармоқлари
Электр тармоқлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2022
Oбуна бўлиш
Ҳозирда юқори кучланишли электр узатиш тармоқларида ҳам узилишлар кузатилмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Юқори кучланишли электртармоқларига ҳам чекловларкиритилмоқда. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Айтилишича, ҳозирда юқори кучланишли электр узатиш тармоқларида ҳам узилишлар кузатилмоқда.
Шундан келиб чиқиб, юқори кучланишли электр тармоқларидаги чекловлар электр энергиясини ишлаб чиқариш объектлари, юқори ва паст кучланишли электр тармоқлари, трансформатор пунктлари ҳамда подстанцияларда юкламаларнинг ортиши натижасида содир бўлиши мумкин бўлган йирик аварияларни олдини олиш мақсадида киритилмоқда.
“Айни вақтда, стратегик аҳамиятга эга бўлган объектлар ва шифохоналарнинг электр таъминоти назоратга олинган. Ҳудудларда чеклов киритилганлиги сабабли, электр таъминотида ўчишлар кузатилмоқда”, дейилади хабарда.
Юқоридаги узилишларни ўз вақтида тиклаш учун доимий "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали электр энергиясини ишлаб чиқувчи ва етказиб берувчи турдош корхоналар билан мунтазам зарурий чоралар кўрилаётганлигини маълум қилинди.
Ҳудудларда электр узатиш тармоқлари ҳамда электр қурилмаларида юзага келаётган носозликлар, аварияли узилишлар "туман электр таъминоти корхоналарининг аварияга қарши тезкор бригадалари томонидан тезкорлик билан хавфсиз иш ташкил этган ҳолда бартараф этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ йирик авариялар вужудга келишини олдини олиш мақсадида турли ҳудудларида электр таъминотида чекловлар киритилган эди.
Янгиликлар лентаси
0