Халқ таълимини 2026 йилга қадар ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди

© Sputnik/Зафар ХалиловКак проходит первый звонок в Ташкенте
Как проходит первый звонок в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2026 йилгача мактабларни қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш ҳисобига 1,2 миллион янги ўқув ўрни яратиш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Халқ таълими вазирлиги Халқ таълими тизимини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқди. Ҳужжат лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинди.
Қуйидагилар Стратегиянинг асосий йўналишлари этиб белгиланмоқда:
ўқитувчи касби нуфузини ошириш, уларга муносиб меҳнат шарт-шароитлар яратиш;
давлат таълим стандартлари ва талаблари, ўқув режалари ҳамда дарсликларни такомиллаштириб бориш;
ўқувчиларни замонавий касбларга йўналтириш тизимини яратиш, касбий кўникмаларни шакллантириб бориш;
халқ таълими соҳасида бошқарув тизимини рақамлаштириш, ўқув жараёнларига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш, электрон таълим ресурсларини яратиш;
халқ таълими муассасаларининг моддий-техника базаси ва инфратузилмасини мустаҳкамлаш, янги ўқувчи ўринларини яратиш, нодавлат таълим муассасаларини тармоғини кенгайтириш.
2025 йилга қадар ўқувчиларни миллий баҳолаш (National Learning Assessment System- NLAS) тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотлар (PIRLS, TIMMS, PISA) натижалари ҳамда миллий баҳолаш тизими жорий этиш асосида таълим жараёнларини доимий такомиллаштириб борилади.
Таълим сифатини ошириш мақсадида 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб бошланғич синфларда фақат халқаро талаблар асосида яратилган дарсликлардан фойдаланилади. Вазирлик 2025/2026 ўқув йилига қадар эса 5-11-синфларда аниқ ва табиий фанлар бўйича халқаро миқёсда тан олинган дарсликларга ўтишни режалаштирмоқда.
Мактаблардаги эскирган компьютер синфларини янгилаш учун ҳар йили камида 2000 комплект компьютер техникаси харид қилинади.
Стратегияда 2026 йилгача мактабларни қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш ҳисобига 1,2 миллион янги ўқув ўрни яратиш мақсад қилинган.
Стратегия лойиҳаси муҳокамаси 15 декабргача давом этади.
Янгиликлар лентаси
0