Психологик тайёргарлик: россиялик мутахассис спортчилар билан мулоқот ўтказди - фото

Oбуна бўлиш
Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази томонидан россиялик психолог Темур Султанов иштирокида терма жамоалар учун семинарлар ташкил этилди.
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Россиялик мутахассис Темур Султанов Ўзбекистон терма жамоалари учун психологик тайёргарлик бўйича мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Қўмита қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази томонидан россиялик психолог Темур Султанов иштирокида терма жамоалар учун семинарлар ташкил этилди.
Мулоқот давомида 300 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди. Улар орасида шикоят ёки турли саволлар орқали мурожаат қилган 82 нафар атлет билан алоҳида ишланиб, уларга керакли тавсиялар берилди.
“Психологик тайёргарлик ғалаба йўлидаги муҳим омиллардан бири. Шуни инобатга олиб, бу каби семинарлар атлетлар учун келгусида янги ғалабалар йўлида ас қотади”, дейилади хабарда.
Тренинглар давомида Марказ психологлари ҳам иштирок этиб, малакали мутахассис билан ишлаш давомида ўзлари учун қимматли тажриба тўплашди.
© Миллий олимпия қўмитаси
Миллий олимпия қўмитаси  - Sputnik Ўзбекистон
1/3
© Миллий олимпия қўмитаси
Миллий олимпия қўмитаси  - Sputnik Ўзбекистон
2/3
© Миллий олимпия қўмитаси
Миллий олимпия қўмитаси  - Sputnik Ўзбекистон
3/3
Янгиликлар лентаси
0