Песков декабрь охиригача МДҲ норасмий саммити ўтказилишини истисно қилмади

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишУчастники неформального саммита руководителей государств - участников Содружества Независимых Государств (СНГ)
Участники неформального саммита руководителей государств - участников Содружества Независимых Государств (СНГ) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2022
Oбуна бўлиш
Кремль йил қадар Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг норасмий саммитини ўтказиш ғояси борлигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Йил охирига қадар Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг (МДҲ) норасмий саммитини ўтказиш ғояси бор. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Янги йил олдидан бундай учрашувни, МДҲ саммитини назарда тутяпман, ўтказиш ғояси бор. Барча келишувлар якунлангандан кейин тегишли баёнотни эълон қиламиз”, - деди Песков брифинг давомида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтган эди. Саммитда Беларусь президенти Александр Лукашенко, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян қатнашган эди.
Унда кўп томонлама ҳамкорлик ва минтақавий шерикликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0