https://sputniknews.uz/20221207/ozbekistonda-amalga-oshirilayotgan-ilmiy-loyihalar-qiymati-yuz-million-dollardan-oshdi-30542933.html
Ўзбекистонда амалга оширилаётган илмий лойиҳалар қиймати юз миллион доллардан ошди
Ўзбекистонда амалга оширилаётган илмий лойиҳалар қиймати юз миллион доллардан ошди
Sputnik Ўзбекистон
Инновацион ривожланиш вазирлиги Илмий-техникавий ва инновацион соҳалардаги ҳамкорлик бўйича давлатлараро кенгашининг 31-мажлисида иштирок этди. 07.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-07T09:02+0500
2022-12-07T09:02+0500
2022-12-07T09:02+0500
жамият
ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирлиги
олимлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/07/25983704_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_c9e662af8ee6465f9386996db8679d50.jpg
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Ўзбекистонда умумий қиймати 100 миллион доллардан зиёд илмий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Илмий-техникавий ва инновацион соҳалардаги ҳамкорлик бўйича давлатлараро кенгашининг 31-мажлисида маълум қилинди.Мажлисда МДҲга аъзо давлатлар: Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси ва Фанлар академияларининг Халқаро уюшмаси вакиллари иштирок этди.Мажлисда кўриб чиқилган масалалар:Қайд этилишича, айни пайтда Ўзбекистонда академик, олий ўқув юрти ва саноат профилидаги муассасаларнинг 300дан зиёди илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланмоқда. Уларда 40 мингга яқин олим меҳнат қилмоқда.Хорижлик ҳамкорлар билан 100 дан ортиқ қўшма илмий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Қўшма илмий лойиҳалар Хитой, Ҳиндистон, Япония, Россия, Беларус, Германия, Туркия, Венгрия каби давлатлар билан амалга оширилмоқда.Илмий-техникавий ва инновацион соҳалардаги ҳамкорлик бўйича давлатлараро кенгашининг навбатдаги 32-йиғилиши 2023 йилнинг апрель ойида ўтказилиши кутилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/07/25983704_169:0:2900:2048_1920x0_80_0_0_1294c3809fccfbc17cd3f8f85a8e74ca.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирлиги , олимлар
жамият, ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирлиги , олимлар
Ўзбекистонда амалга оширилаётган илмий лойиҳалар қиймати юз миллион доллардан ошди
Инновацион ривожланиш вазирлиги Илмий-техникавий ва инновацион соҳалардаги ҳамкорлик бўйича давлатлараро кенгашининг 31-мажлисида иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Ўзбекистонда умумий қиймати 100 миллион доллардан зиёд илмий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Илмий-техникавий ва инновацион соҳалардаги ҳамкорлик бўйича давлатлараро кенгашининг 31-мажлисида маълум
қилинди. Мажлисда МДҲга аъзо давлатлар: Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси ва Фанлар академияларининг Халқаро уюшмаси вакиллари иштирок этди.
Мажлисда кўриб чиқилган масалалар:
Кенгашга аъзо МДҲ мамлакатларида илмий-техник, технологик ва инновацион соҳаларда олиб борилган ишлар ҳолати;
МДҲга аъзо давлатларнинг 2030 йилгача бўлган даврга мўлжалланган инновацион ҳамкорлик Давлатлараро дастурини амалга ошириш доирасида технологик танловлар ўтказиш тартиби лойиҳасини тайёрлаш;
МДҲга аъзо мамлакатларнинг илмий-техникавий ва технологик ҳамкорлиги концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси.
Қайд этилишича, айни пайтда Ўзбекистонда академик, олий ўқув юрти ва саноат профилидаги муассасаларнинг 300дан зиёди илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланмоқда. Уларда 40 мингга яқин олим меҳнат қилмоқда.
Хорижлик ҳамкорлар билан 100 дан ортиқ қўшма илмий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Қўшма илмий лойиҳалар Хитой, Ҳиндистон, Япония, Россия, Беларус, Германия, Туркия, Венгрия каби давлатлар билан амалга оширилмоқда.
“Ҳозирда умумий қиймати 100 миллион доллардан зиёд илмий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Илмий ва инновацион фаолият натижаларини тижоратлаштиришнинг янги механизмлари жорий этилмоқда. 300 дан ортиқ ишланмалар асосида умумий қиймати 15 миллион доллардан ортиқ илмий ҳажмдор маҳсулотлар ишлаб чиқарилди”, дейилади хабарда.
Илмий-техникавий ва инновацион соҳалардаги ҳамкорлик бўйича давлатлараро кенгашининг навбатдаги 32-йиғилиши 2023 йилнинг апрель ойида ўтказилиши кутилмоқда.