Ўзбекистонда 16 та дин вакиллари бағрикенглик асосида яшаб келмоқда - мутахассис

Мавзолей Имам аль-Бухари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2022
Oбуна бўлиш
Диний бағрикенглик – ўзаро ҳамдўстлик ва тенглик тамойилларига асосланади. Ўзбекистонда диний бағрикенгликни ривожлантириш йўлида қандай ишлар амалга оширилаётгани ҳақида Sputnik мақоласида.
ТОШКЕНТ, 7 дек - Sputnik. “Ўзбекистонда диний бағрикенглик – ўзаро ҳамдўстлик, биродарлик ва тенглик тамойилларига асосланади, деди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов.
Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат ҳамда 16 та диний конфессия вакиллари бағрикенглик тамойили асосида тинч-тотув яшаб келмоқда.
Бугунги кунда Республика ҳудудида 174 та христиан диний ташкилоти, 8 та яҳудий, 6 та баҳоий жамоалари, 1 та кришнани англаш жамияти, 1 та буддавийлар ибодатхонаси ва 1 та Ўзбекистон Библия жамияти давлат рўйхатидан ўтказилган.
Масалан, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган "Агапе" тўлиқ Евангель христиан черкови 160-сон билан, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси 4-уй жойлашган "Еттинчи кун христиан адвентистлар черкови" черкови 320-сон билан, Фарғона шаҳрида жойлашган Новоапостол черкови 216-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган.
2022 йилда Янги Ўзбекистон боғида республикадаги 16 тадиний конфессия вакиллари иштирокида “Бағрикенглик боғи”ташкил этилди.
“Ушбу боғнинг барпо этилиши ҳам атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, юртимизни покиза сақлашда муносиб ҳисса қўшиш йўлида ташланган муҳим қадам бўлди. Айниқса, дунёда рўй бераётган иқлим ўзгариши билан боғлиқ глобал муаммолар, фожиалар қаршисида инсониятнинг ожиз қолаётгани, биздан талаб этиладигани неъматларга шукр қилиб, уни асраб-авайлашга туртки беради”, дейди Илҳом Маъруфов.
Шунигнгдек, Ўзбекистонда йил бошидан буён 11 та янги масжид давлат рўйхатидан ўтказилди. 49 та масжид қайта қурилди, 35 таси қайта таъмирланди. Ҳозирда яна 325 та масжидда қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
"Диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ва ўсиб келаётган авлодни Ватанга садоқат, миллий-диний қадриятларга ҳурмат, турли миллат ва эътиқод вакилларига нисбатан бағрикенглик руҳида тарбиялаш ҳамда терроризм, экстремизм, турли оқимлардан ёшларни асрашга қаратилган кўплаб лойиҳаларни амалга оширмоқдамиз”, - деди қўмита вакили.
Мамлакатда ноисломий конфессиялар билан ишлаш, бошқа дин вакилларининг эътиқодини қуллаб-қувватлашга катта эътибор берилади. Фарғона, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида 3 та янги ноисломий диний ташкилот рўйхатдан ўтказилди.
Ундан ташқари, Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий халқаро илмий тадқиқотлар марказлари ишга тушди. 5 та илмий мактаб, 10 та ўрта махсус билим юрти ва 3 та ОТМ фаолиятига йўлга қўйилди. Буларнинг барига Ўзбекистон Мусулмонлар идораси нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан (ҳомийлари ҳисобида) маблағ йўналтирилади.
Шу билан бирга Ўзбекистон Дин ишлари қўмитаси бошқа давлатлардаги мусулмонлар идоралари, жумладан Россия мусулмонлар диний жамияти билан ҳам. Ноябрь ойида “Минор” масжиди имоми Абдулбасир Камалов Москва шаҳрига ташриф буюрди ва мусулмонлар билан диний-маърифий суҳбатлар ўтказди.
Янгиликлар лентаси
0