https://sputniknews.uz/20221207/ozbekiston-elchixonasida-konstitutsiya-islohotiga-oid-davra-suhbati-bolib-otmoqda-30563852.html
Ўзбекистон элчихонасида Конституция ислоҳотига оид давра суҳбати бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистон элчихонасида Конституция ислоҳотига оид давра суҳбати бўлиб ўтмоқда
Sputnik Ўзбекистон
“Менинг Конституциям” онлайн платформасига ўзгартириш киритишга оид 150 мингдан зиёд таклиф келиб тушган. 07.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-07T18:32+0500
2022-12-07T18:32+0500
2022-12-07T19:33+0500
сиёсат
конституция
элчихона
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/11/25395841_0:605:2047:1756_1920x0_80_0_0_b42d8e1b4b03d36e301777f918e9ff33.jpg
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида Конституция куни арафасида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасининг сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси Зокир Зоитовнинг сўзларига кўра, “Менинг Конституциям” онлайн платформасига ўзгартириш киритишга оид 150 мингдан зиёд таклиф келиб тушган. Порталда таклиф билдириш якунланганига қарамай таклиф келишиб тушишда давом этмоқда.Бош қомуснинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритиш ҳамда 16 та нормани ўз ичига олган 6 та янги модда қўшиш таклиф этилмоқда.Ўзбекистон Конститция лойиҳасининг энг муҳим жиҳатлари:- Ўзбекистон – суверен республика, ҳуқуқий, ижтимоий, дунёвий, демократик давлат;- Никоҳ аёл ва эркакнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади;- Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун зарур бўлган ижтимоий ва иқтисодий шарт-шароитларни яратади;- Давлат кўп болали оилаларга қонунга мувофиқ имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди;- Ҳеч бир шахс ўз мол-мулкидан суднинг қарорисиз маҳрум этилиши мумкин эмас. Мулкни жамоат эҳтиёжлари учун мажбурий равишда бошқа шахсга ўтказиш қонунда назарда тутилган алоҳида ҳолларда ҳамда тартибда унинг ўрнини олдиндан ва тенг қийматда қоплаш шарти билан амалга оширилиши мумкин;39-моддага ижтимоий ҳимояга оид қуйидагича янги бандлар ҳам қўшиляпти:Бундан ташқари, Ўзбекистон фуқароси Ўзбекистондан ташқарига чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга берилиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда. Давлат хорижда яшаётган фуқаролар ва ватандошлар билан алоқаларнинг сақланиб қолиши ҳамда ривожланиши тўғрисида ғамхўрлик қилади. Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланади.Тадбиркорлик, суд тизими, мол-мулк дахлсизлиги, соғлиқни сақлаш ва жамиятнинг бошқа соҳаларига оид қатор муҳим ўзгартиришлар киритиш таклиф қилинмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/11/25395841_0:413:2047:1948_1920x0_80_0_0_f0ca23d3926eab6df5f35360bcd0a0a8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, конституция, элчихона
сиёсат, конституция, элчихона
Ўзбекистон элчихонасида Конституция ислоҳотига оид давра суҳбати бўлиб ўтмоқда
18:32 07.12.2022 (янгиланди: 19:33 07.12.2022) “Менинг Конституциям” онлайн платформасига ўзгартириш киритишга оид 150 мингдан зиёд таклиф келиб тушган.
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида Конституция куни арафасида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилмоқда
Sputnik мухбири.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасининг сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси Зокир Зоитовнинг сўзларига кўра,
“Менинг Конституциям” онлайн платформасига ўзгартириш киритишга оид 150 мингдан зиёд таклиф келиб тушган. Порталда таклиф билдириш якунланганига қарамай таклиф келишиб тушишда давом этмоқда.
"Бу таклифлар эътибордан четда қолдирилмаяпти", - деди у.
Бош қомуснинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритиш ҳамда 16 та нормани ўз ичига олган 6 та янги модда қўшиш таклиф этилмоқда.
Ўзбекистон Конститция лойиҳасининг энг муҳим жиҳатлари:
- Ўзбекистон – суверен республика, ҳуқуқий, ижтимоий, дунёвий, демократик давлат;
- Никоҳ аёл ва эркакнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади;
- Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун зарур бўлган ижтимоий ва иқтисодий шарт-шароитларни яратади;
- Давлат кўп болали оилаларга қонунга мувофиқ имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди;
- Ҳеч бир шахс ўз мол-мулкидан суднинг қарорисиз маҳрум этилиши мумкин эмас. Мулкни жамоат эҳтиёжлари учун мажбурий равишда бошқа шахсга ўтказиш қонунда назарда тутилган алоҳида ҳолларда ҳамда тартибда унинг ўрнини олдиндан ва тенг қийматда қоплаш шарти билан амалга оширилиши мумкин;
39-моддага ижтимоий ҳимояга оид қуйидагича янги бандлар ҳам қўшиляпти:
Давлат ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд ва кам таъминланган, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни қонунда белгиланган тартибда уй-жой билан таъминлайди.
Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини амалга ошириш учун зарур тенг шароитларни яратади.
Ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан ҳар қандай ажратиб қўйиш, ҳисобга олмаслик, четлатиш, чеклаш ёки ортиқча ён босиш, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларнинг объектлар ва хизматлардан фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратишдан бўйин товлаш тақиқланади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон фуқароси Ўзбекистондан ташқарига чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга берилиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда. Давлат хорижда яшаётган фуқаролар ва ватандошлар билан алоқаларнинг сақланиб қолиши ҳамда ривожланиши тўғрисида ғамхўрлик қилади. Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланади.
Тадбиркорлик, суд тизими, мол-мулк дахлсизлиги, соғлиқни сақлаш ва жамиятнинг бошқа соҳаларига оид қатор муҳим ўзгартиришлар киритиш таклиф қилинмоқда.