Орбан Европани Киевни ўйламасдан қўллаб-қувватлаш оқибатларидан огоҳлантирди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишВиктор Орбан, архивное фото
Виктор Орбан, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2022
Oбуна бўлиш
Виктор Орбаннинг айтишича, Европа Иттифоқининг келажаги Украина туфайли катта қарзлар устига қурилмаслиги керак
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Европа Иттифоқи Украинани бепарволик билан қўллаб-қувватласа, қарзга ботиб қолиши мумкин. Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан Twitter’да ёзиб қолдирди, деб хабар берди РИА Новости.
Шу билан бирга, у Будапешт Киевга 18 миллиард евро миқдоридаги траншга вето қўйгани ҳақидаги маълумотни рад этди.
“Бу нотўғри маълумот. Венгрия икки томонлама асосда Украинага молиявий ёрдам кўрсатишга тайёр. Ҳеч қандай вето, шантаж йўқ”, - деган Орбан.
Бош вазир бу муаммони қарзни ошириш орқали ҳал қилиш ғоясини ҳам танқид қилди.

“Агар биз қарз жамияти йўлида давом этсак, ортга қайта олмай қоламиз”, - дея огоҳлантирган у Европа етакчиларини.

Сиёсатчининг фикрича, Европа учун кучли келажак “катта қарзлар тўплами”да эмас, балки кучли аъзо давлатларда қурилиши керак.
Аввалроқ Украинага ёрдам бериш учун умумий қарз ғояси Венгрия Ташқи ишлар вазири Петер Сиярто томонидан ҳам танқид қилинган эди. У, шунингдек, Киевни қўллаб-қувватлашга вето қўйилгани ҳақидаги хабарларни рад этди ва Будапешт икки томонлама асосда маблағ ажратганини таъкидлади.
Европа Комиссияси 9 ноябрь куни Украинага келгуси йил учун 18 миллиард еврогача бўлган миқдорда макромолиявий кредитнинг янги пакетини таклиф қилди. Кейин ЕК биринчи маблағларни январь ойидаёқ ўтказишни режа қилганини таъкидлади. Бироқ, ушбу макромолиявий ёрдамдан пул ажратиш унинг Европа Иттифоқи мамлакатлари ва Европа парламенти томонидан маъқулланишини талаб қилди.
Янгиликлар лентаси
0