Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Энди Telegram’да сим-картасиз рўйхатдан ўтиш мумкин

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишМессенджер Telegram может быть заблокирован Роскомнадзором
Мессенджер Telegram может быть заблокирован Роскомнадзором - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2022
Oбуна бўлиш
Telegram аккаунтини энди блокчейн асосидаги аноним рақамлардан фойдаланган ҳолда сим-картасиз рўйхатдан ўтказиш мумкин.
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Энди Telegram мессенжерида махсус Fragment платформаси ёрдамида сим-картасиз рўйхатдан ўтиш мумкин. Мессенжерда виртуал аноним рақамлар савдоси бошланди, деб хабар бермоқда Telegram.
“Бугун махфийликнинг янги даври бошланяпти: Telegram аккаунтини энди блокчейн асосидаги аноним рақамлардан фойдаланган ҳолда сим-картасиз рўйхатдан ўтказиш мумкин. Бундай рақамларни Fragment платформасида харид қилишингиз мумкин”, - дейилади хабарда.
Эндиликда фойдаланувчи Telegram’га кириш учун исталган аноним рақамни сим-картасиз қўлга киритиши мумкин. Рақам тўлов амалга оширилгач, кўринади.
Аниқлик киритилишича, телефон рақамининг нархи 9 TON’га, тахминан 16,38 долларга тенг.
Октябрь ойи охирида Telegram асосчиси Павел Дуров мессенжерда фойдаланувчи номларини сотиб олиш имкониятини ишга туширгани, аукционлар махсус Fragment платформасида ўтказилиши ҳақида хабар берган эди.
Янгиликлар лентаси
0