Бош қонунимиз чинакам халқ Қомуси, чинакам халқ Конституцияси бўлади – Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Сайхунабадском районе с участием Президента Шавката Мирзиёева состоялось совещание по мерам экономического и социального развития Сырдарьинской области.
В Сайхунабадском районе с участием Президента Шавката Мирзиёева состоялось совещание по мерам экономического и социального развития Сырдарьинской области. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2022
Oбуна бўлиш
Президент Конституция лойиҳаси умумхалқ референдумига олиб чиқилишини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллик байрами билан мамлакат фуқароларига табрик йўллади.
Давлат раҳбари халқнинг хоҳиш-иродаси билан танлаб олинган ҳуқуқий-демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлиб келаётган мамлакатнинг Асосий қонунининг миллий тараққиётдаги ўрни ва аҳамияти беқиёс эканини таъкидлаган.
"Дунё миқёсида “Янги Ўзбекистон” деган ибора пайдо бўлиб, Ватанимизнинг халқаро майдондаги нуфузи ва обрў-эътибори тобора ортиб бормоқда. Барчангиз хабардорсиз, шу кунларда мамлакатимизда Асосий қонунимизга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича муҳокамалар давом этмоқда. Ушбу конституциявий ислоҳотларни Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг мазмуни ва мантиғи, халқимиз билдираётган талаб, истак ва таклифлар, мухтасар айтганда, шиддат билан ўзгараётган даврнинг ўзи тақозо этмоқда", - деди Мирзиёев.
Шу сабабли ҳозирги вақтда “Инсон – жамият – давлат” деган тамойилни Конституция ва қонунларга, кундалик ҳаётга чуқур сингдириш зарур.
Президент инсон, унинг ҳаёти, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонуний манфаатларини таъминлаш, инсон қадрини улуғлаш бу борадаги ислоҳотлар марказига олиб чиқилаётганини алоҳида урғулаган.
Давлат раҳбари ижтимоий давлат тамойили, оила институтининг конституциявий асосларини мустаҳкамлаш, кекса авлод вакилларини, ногиронларни ишончли ҳимоя қилиш, хотин-қизлар ва ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш, таълим ва илм-фан, маданиятни ривожлантириш, фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш, экологик мувозанатни сақлаш, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда маҳалланинг ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш, оммавий ахборот воситалари эркинлигини таъминлаш каби кўплаб принципиал аҳамиятга эга масалалар Асосий қонунда муҳрлаб қўйилаётганини қайд этган.
Мирзиёев турли касб ва ижтимоий гуруҳга мансуб фуқароларимиз томонидан билдирилган барча таклиф, фикр ва мулоҳазалар албатта инобатга олиниши ва Конституция лойиҳаси умумхалқ референдумига олиб чиқилишини таъкидлаган.
"Айни шу асосда Бош қонунимиз чинакам халқ Қомуси, чинакам халқ Конституцияси бўлади" - деди президент.
8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни сифатида кенг нишонланади.
Янгиликлар лентаси
0